Ҳécтор Алфредо Морено Ҳеррера (1988-йил 17-январда туғилган) — мексикалик профессионал футболчи, Лига МХ чемпионатида Монтеррей клуби ва Мексика терма жамоасида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Ҳécтор Морено
Морено Мексика миллий футбол терма жамоаси билан 2018-йил жаҳон чемпионатида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳécтор Алфредо Морено Ҳеррера[1]
Таваллуд санаси 1988-йил 17-январ (1988-01-17) (38 ёш)
Таваллуд жойи Cулиаcáн, Синалоа, Мексика
Бўйи 1.82 м[2]
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Монтеррей
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003–2006 УНАМ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006–2007 УНАМ 44 (2)
2008–2011 АЗ 80 (6)
2011–2015 Эспанёл 118 (7)
2015–2017 ПСВ 61 (11)
2017–2018 Рома 5 (0)
2018–2019 Реал Соcиэдад 33 (2)
2019–2021 Ал-Гҳарафа 34 (1)
2021– Монтеррей 41 (1)
Миллий терма жамоа
2005 Мексика У17 6 (2)
2007 Мексика У20 4 (1)
2007– Мексика 130 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 20-октябр учун)

Дастлаб Морено "Универсидад Наcионал" клубининг ёшлар жамоаси таркибида тўпсурган, ушбу клубда 2006-йилда 18-ёшида дебют қилган. У бир йилдан сўнг хорижга кўчиб кетади ва Голландиянинг "АЗ Алкмаар" жамоасига қўшилади ва у билан биринчи лига чемпионлигини қўлга киритади. У 2011-йилда Испаниянинг “Эспанёл” жамоасига келиб қўшилди ва “ПСВ Эйндховен” билан Голландияга қайтгунга қадар бу жамоада тўрт йил ўйнади. 2017-йилда Морено "Рома"да қисқа вақт давомида тўп сурди ва "Реал Соседад" жамоаси билан шартнома тузган ҳолатда Испанияга қайтди.

Морено 2005-йилда Перуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Мексиканинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаси а'зоси эди. У Мексикани 2010, 2014, 2018 ва 2022-йиллардаги ФИФА Жаҳон чемпионатида, шунингдек, 2011 ва 2019-йиллардаги CОНCАCАФ Олтин кубоги, Копа Америка кубоги ҳамда 2013 ва 2017-йиллардаги ФИФА Конфедерациялар кубогида ҳимоя қилган.

Жамоалардаги фаолияти

Универсидад Наcионал клуби

Эктор Морено "Универсидад Наcионал" клубининг ёшлар жамоасига 2003-йилда 15 ёшида қўшилган ва 2005-йилда Мексика билан ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан кейин асосий жамоага ўтган.

Морено ўзининг профессионал дебютини Клаусура 2006 турнирида ўтказди ва шу йили 22-январ куни "Сантос Лагуна" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда, Херардо Галиндонинг ўрнига 88-дақиқада майдонга тушади[3]. У ўзининг биринчи тўлиқ 90 дақиқасини 12-феврал куни Веракрус устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришган ўйинда ўтказди[4] ва кейинги ҳафтада Круз Азулга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда биринчи голини киритди[5].

АЗ клуби

2007-йил 13-декабрда Морено Голландиянинг АЗ клубига 4,5 млн. АҚШ доллари эвазига трансфер қилинганини э'лон қилади[6][7]. У Эредивизиядаги дебютини 2008-йилнинг 1-март санасида Рода ЖКга қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйинда ўтказди ва ушбу бахсда тўлиқ 90 дақиқатўп суради[8]. 2009-йил апрел ойида Морено АЗ клуби билан биринчи Эредивизион чемпионлигини қўлга киритади[9]. 22-апрелда Морено АЗ клуби билан шартномани 2014-йилга қадар узайтиргани ҳақида хабар э'лон қилинади[10].

25-июл куни АЗ финалда Херенвесенни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ёхан Кройфф Шилдни қўлга киритади . Морено УЭФА Чемпионлар Лигасидаги дебютини 16-сентябр куни "Олимпиакос" га қарши баҳсда ўтказади ва ушбу бахсда жамоаси 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади[11]. 2010-йилнинг 7-февралида АЗ клуби “Фееноорд”клубига қарши баҳсда Морено 87-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб гўл уради ва жамоасини 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига кўмак беради[12]. У 2010-йил 13-март куни РКC Wаалwижк устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги учинчи голини киритади. У ўзининг тўртинчи голини 18-апрел куни Виллем ИИ устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабада киритади[13].

Эспанёл

2011-йил 22-июн куни Морено ма'лум миқдордаги тўлов эвазига беш йиллик шартнома асосида Испания Ла Лигасининг "Эспанёл" клубига ўтиши э'лон қилинди[14]. 28-август куни у Ла Лигада "Малёрка"га қарши ўйинда дебют қилди. 26-сентабр куни у ўзининг биринчи голини "Леванте"га 1:3 ҳисобида ютқазган ўйинида киритди[15]. 3-декабр куни у "Валенсия"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганида иккинчи лига голини урди[16]. Морено ўзининг мавсумдаги учинчи голини "Расинг де Сантандер"га қарши ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда урди[17].

2012-йил 4-октабрда Морено "Эспанёл"нинг 2011-12-йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди, у ўзининг дебют мавсумида, лигада 35 та ўйин ўтказади (жами 3295 дақиқа ўйнади) ва битта голли узатма билан учта гол уради[18].

2014-2015-йилги мавсум бошланишидан олдин Морено 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида Мексика терма жамоаси сафида ўйнаганида жароҳат олган чап оёқ суяги синганлиги сабабли олти ойгача сафдан чиқиши э'лон қилинган эди[19]. Ушбу олагн жароҳати ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тўсқинлик қилган[20]. Морено тўрт ойдан сўнг 14-ноябр куни Марселга қарши ўртоқлик ўйинида футболга қайтди ва 68-дақиқада Фелипе Кайседонинг ўрнига майдонга тушади, ушбу ўйинда жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади[21].

ПСВ

2015-йилнинг 15-августида ПСВ Эйндховен Морено билан шартнома имзолаганини э'лон қилди. Эредивизионга қайтиб келгач, Морено 5 млн евро эвазига ушбу клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади[22].

Морено ўзининг дебютида асосий таркибдан жой олди ва 12-сентябр куни Cамбуруга қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уч кундан сўнг, ПСВнинг 2015-16 йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинида Морено Люк Шоунинг икки оёғи билан берган кучли зарбасидан сўнг оёғи синади[23]. Жиддий жароҳат олганига қарамасдан Морено ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга ёрдам берган бўлади ва ПСВ учун 47-дақиқада гол уради. Кейинчалик у УЭФАнинг энг яхши футболчиси деб топилади[24].

Рома

2017-йилнинг 13-июнида Морено Италиянинг “Рома” клубига 4 йиллик шартнома асосида ўтади[25]. У А Сериядаги дебютини 16-сентабр куни “Рома”нинг “Ҳеллас Верон” клубига қарши ўйинида (3:0) ўтказади ва уни 73-дақиқада Костас Маноласга алмаштиришади[26].

Реал Соседад

2018-йилнинг 31-январида Испаниянинг “Реал Соседад” клуби Моренони “Рома”дан 6 миллион евро эвазига трансфер қилганини э’лон қилади ва клуб Морено билан 2021-йилгача шартнома имзолади[27]. 15-феврал куни у "Ла Реал" сафида Европа лигасида "Ред Булл Залсбург"га қарши баҳсда дебют қилди ва жамоанинг 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйинида 76 дақиқа давомида ўйнади. Ҳафта ўртасидаги машғулотлар пайтида Морено ички обтураторидан 1-даражали жароҳат олади, натижада у нома'лум муддатга сафдан чиқади[28].

Морено 2018 йилда "Реал Соседад" билан машғулот ўтказди

Ал-Гҳарафа

У 2019-йил июл ойида “Ал-Гҳарафа”клубига ўтди ва бу уни Қатар Юлдузлар лигасида ўйнаган илк мексикалик футболчига айлантирди[29]. Кейинги ойнинг 22-август куни у Ал-Шаҳания устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда дебют қилди[30]. 9-ноябр куни у Умм Салал СC устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда жамоа учун биринчи голини урди[31].

Монтеррей

2021-йилнинг 7-июнида Морено Монтеррейга эркин агент сифатида қўшилди[32].

ўйин услуби

Морено чап оёқли ҳимоячи бўлиб, у замонавий марказ ҳимоячисини характерловчи ажойиб паслар билан ҳужумларни ҳимоядан бошлашга қодир ўйинчи ҳисобланади[33]. Блеачер Репорт учун мақола ёзган Аллан Жианг уни "ноқулай вазиятларда пайдо бўлиш ва тезда реаксияга киришиш" қобилиятига эга ўйинчи дея та'рифлайди. У Моренонинг ўйин услубини ҳимоядаги устун позицияни сақлаб қолиш, жокей қилиш ва рақиб ўйинчисини хато қилишга мажбурлаш қобилятларига эга кучли ҳимоячи деб ҳам та'рифлайди[34].

Карера статистикаси

Клуб

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок этишлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубикли мусобақа Континентал Бошқа Умумий
Дивисион О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар
УНАМ 2005–06 Примера Дивисиóн 6 1 — 4 0 — 10 1
2006–07 16 0 — — — 16 0
2007–08 22 1 — — — 22 1
Умумий 44 2 — 4 0 — 48 2
АЗ 2007–08 Эредивисиэ 8 1 — — — 8 1
2008–09 15 0 1 1 — — 16 1
2009–10 30 4 1 0 6 0 1 0 38 4
2010–11 27 1 — 8 0 — 35 1
Умумий 80 6 2 1 14 0 1 0 97 7
Эспанёл 2011–12 Ла Лига 35 3 4 0 — — 39 3
2012–13 32 2 1 0 — — 33 2
2013–14 32 1 5 0 — — 37 1
2014–15 19 1 10 0 — — 29 1
Умумий 118 7 20 0 — — 138 7
ПСВ 2015–16 Эредивисиэ 29 4 4 1 8 1 — 41 6
2016–17 32 7 1 0 6 0 — 39 7
Умумий 61 11 5 1 14 1 — 80 13
Рома 2017–18 Сериэ А 5 0 1 0 — — 6 0
Реал Соcиэдад 2017–18 Ла Лига 8 1 — 1 0 — 9 1
2018–19 25 1 4 0 — — 29 1
Умумий 33 2 4 0 1 0 — 38 2
Ал-Гҳарафа 2019–20 Қатар юлдузлар лигаси 21 1 1 0 — — 22 1
2020–21 13 0 1 0 1 0 — 15 0
Умумий 34 1 2 0 1 0 — 37 1
Монтеррей 2020–21 Лига МХ — — 2 0 — 2 0
2021–22 23 0 — — 2 0 25 0
2022–23 18 1 — — — 18 1
Умумий 41 1 — 2 0 2 0 45 1
Умумий карераси 416 30 35 2 36 1 3 0 490 33

Халқаро

Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Совринлар Голлар
Мексика 2007 йил 1 0
2008 йил 1 0
2009 йил 1 0
2010 йил 11 0
2011 йил 14 0
2012 йил 9 1
2013 йил 11 0
2014 йил 8 0
2015 йил 7 0
2016 йил 10 1
2017 йил 15 1
2018 6 0
2019 9 1
2020 4 0
2021 йил 11 1
2022 11 0
Жами 130 5
Баллар ва натижалар биринчи бўлиб Мексиканинг голлари рўйхатини кўрсатади, балл устуни Моренонинг ҳар бир голидан кейин очкони кўрсатади.
Эктор Морено томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2012-йил 12-июн Эстадио Cусcатлан, Сан Салвадор, Эл Салвадор  Эл Салвадор 2–1 2–1 2014 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2 2016-йил 2-сентябр Эстадио Cусcатлан, Сан Салвадор, Эл Салвадор  Эл Салвадор 1–1 3–1 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
3 2017-йил 18-июн Қозон Арена, Қозон, Россия  Португалия 2–2 2–2 2017 ФИФА Конфедерациялар кубоги
4 2019-йил 22-март СДCCУ стадиони, Сан-Диэго, АҚСҲ Чили 2–0 3–1 ўртоқлик учрашуви
5 2021-йил 13-октябр Эстадио Cусcатлан, Сан Салвадор, Эл Салвадор  Эл Салвадор 1–0 2–0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

  • Эредивизион : 2008–09
  • Ёхан Кройфф қалқони : 2009
  • Эредивизион : 2015–16
  • Ёхан Кройфф қалқони : 2016

Монтеррей

Мексика У17

  • ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати : 2005

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Cанада 2007 – Лист оф Плаерс“. ФИФА (2007-йил 5-июл). 2013-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп: Лист оф плаерс“. ФИФА (2018-йил 30-июн). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Пумас 1-0 Сантос Лагуна“ (эс). Медио Тиэмпо. 2009-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 22-январ.
  4. ↑ „Пумас 2-0 Вераcруз“ (эс). Медио Тиэмпо. 2014-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 12-феврал.
  5. ↑ „Cруз Азул 3-1 Пумас“ (эс). Медио Тиэмпо. 2014-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 18-феврал.
  6. ↑ „Ҳécтор Морено, ал Аз Алкмаар де Ҳоланда“ (эс). Ла Жорнада. Қаралди: 2007-йил 13-декабр.
  7. ↑ „Фирма эл ҳоландéс Аз Алкмаар ал жувенил дефенса де Пумас, Ҳécтор Морено“ (эс). Проcесо. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 13-декабр.
  8. ↑ „Дебута Ҳécтор Морено cон эл АЗ Алкмаар“ (эс). эсмас. 2008-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-март.
  9. ↑ „Се cорона эл АЗ Алкмаар, донде жуэга Ҳécтор Морено“ (эс). Ла Жорнада. Қаралди: 2009-йил 11-май.
  10. ↑ „Мерcадо : Эл cентрал мехиcано Ҳécтор Морено ренуэва cонтрато cон эл АЗ“ (эс). Гоал.cом. Қаралди: 2009-йил 22-апрел.
  11. ↑ „Дебута мехиcано Ҳécтор Морено эн ла "Чампионс" cон эл АЗ Алкмаар“ (эс). метролатиноуса.cом. 2017-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-сентябр.
  12. ↑ „Анота Ҳécтор Морено й да триунфо ал АЗ Алкмаар“ (эс). Терра Нетwоркс. Қаралди: 2010-йил 7-феврал.[сайт ишламайди]
  13. ↑ „Ҳécтор Морено анотó эн эл АЗ Алкмаар“ (эс). Ла Жорнада. Қаралди: 2010-йил 19-апрел.
  14. ↑ „Ҳеcтор Морено cомплетес сwитч то Эспанёл“. Гоал.cом. Қаралди: 2011-йил 22-июн.
  15. ↑ „Ҳécтор Морено ҳаcе пример гол“ (эс). Эл Универсал. 2014-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-сентябр.
  16. ↑ „Валенcиа 2-Эспанёл 1... Гол син глориа де Ҳécтор Морено“ (эс). Медио Тиэмпо. 2014-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-декабр.
  17. ↑ "Лига – Эспанёл реаcт то доwн 10-ман Раcинг" (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-03-02 санасида архивланган).
  18. ↑ „Морено, эл межор жугадор дел Эспанёл дел cурсо 2011/12“ (эс). Лига ББВА оффиcиал wебсите. 2014-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-октябр.
  19. ↑ „Морено фаcинг сих монтҳс оут“. Скй Спорц. Қаралди: 2014-йил 1-июл.
  20. ↑ „Тҳе странге cурсе оф Лоуис ван Гаал анд эх-Ман Унитед таргет Ҳеcтор Морено“. ФоурФоурТwо (2015-йил 25-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-январ.
  21. ↑ Кемп. „Ҳécтор Морено макес Эспанёл ретурн афтер фоур монтҳс он тҳе сиделинес“. Инсиде Спаниш Фоотбалл. 2014-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-ноябр.
  22. ↑ „ПСВ сигн Мехиcо интернатионал Ҳеcтор Морено фром Эспанёл“. ЭСПН ФC. ЭСПН (2015-йил 15-август). Қаралди: 2015-йил 16-август.
  23. ↑ „Манчестер Унитед'с Луке Шаw оут фор монтҳс wитҳ доубле фраcтуре“. Тҳе Гуардиан (2015-йил 15-сентябр). Қаралди: 2020-йил 26-август.
  24. ↑ „ПСВ cомебаcк флоорс Манчестер Унитед“. Уэфа.cом. УЭФА. Қаралди: 2015-йил 15-сентябр.
  25. ↑ „Рома cомплете сигнинг оф Ҳеcтор Морено“ (эн). А.С. Рома. 2022-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-июн.
  26. ↑ „Ҳécтор Морено анҳела дебутар cон АС Рома анте Ҳеллас Верона“ (эс). Эл Сигло де Торреóн (2017-йил 15-сентябр).
  27. ↑ „Ҳécтор Морено жоинс Реал Соcиэдад“. Реал Соcиэдад. Қаралди: 2018-йил 31-январ.
  28. ↑ „Мехиcанс Аброад Минуте: Ҳеcтор Морено инжуред, Ҳирвинг Лозано суспендед“. Гоал.cом. Қаралди: 2018-йил 20-феврал.
  29. ↑ „Мехиcо трансфер неwс: Эл Три cентер баcк Ҳеcтор Морено арривес ин Қатар аҳеад оф Ал-Гҳарафа мове | Гоал.cом“. www.гоал.cом.
  30. ↑ „Дебутó Морено cон эл Ал-Гҳарафа де Қатар“. АБC Нотиcиас (2019-йил 22-август). 2020-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-ноябр.
  31. ↑ „Ҳécтор Морено анота эн Қатар“. Ла Жорнада (2019-йил 10-ноябр).
  32. ↑ „Раядос cонфирма ллегада де Ҳécтор Морено cомо рефуэрзо.“ (эс). ЭСПН Мéхиcо (2021-йил 7-июн). Қаралди: 2021-йил 8-июн.
  33. ↑ Арнолд. „Гет то кноw Ҳернандез, Лозано & Мехиcо'с Wорлд Cуп ростер“. Гоал.cом. Қаралди: 2018-йил 23-май.
  34. ↑ Жианг. „Сcоутинг Репорт: Ҳеcтор Морено Манчестер Унитед'с Мац Ҳуммелс Алтернативе?“. Блеачер Репорт (2014-йил 15-май). Қаралди: 2018-йил 21-сентябр.
  35. ↑ „Жавиэр Ҳернандез анд Cарли Ллойд Намед 2015 CОНCАCАФ Плаерс оф тҳе Еар“. CОНCАCАФ.cом (2016-йил 22-январ). 2017-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
  36. ↑ „2017 CОНCАCАФ Аwард Wиннерс Анноунcед“. CОНCАCАФ (2017-йил 19-декабр). 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-декабр.
  37. ↑ „2021 Cонcаcаф Аwардс“ (2022-йил 24-январ).
  38. ↑ „ИФФҲС МАН ТЕАМ - CОНCАCАФ - ОФ ТҲЕ ДЕCАДЕ 2011-2020“. ИФФҲС (2021-йил 29-январ). 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-январ.