Ҳüда Кая (1960-йил 9-октябрда Истанбулда туғилган) — туркиялик журналист, ёзувчи, фаол ва Халқ демократик партияси (ҲДП) сиёсатчиси. 2015-йил июндан бери Туркия парламенти аъзоси бўлиб, Истанбул сайлов округидан вакиллик қилади. Халқаро мусулмон аёллар уюшмаси каби бир қанча аёллар ташкилотлари ҳаракатларида фаол иштирок этади. 2023-йил 1-ноябрда 2014-йилги Кобани норозилик намойишлари билан боғлиқ тергов доирасида ҳибсга олинган.

Ҳüда КаяҲüда Кая
Буюк Миллий Мажлис а’зоси
Мансаб даври
2015-йил 7-июн – 2023-йил 3-июн
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1960-йил 9-октябр (1960-10-09) (66 ёш)
Истанбул, Туркия
Сиёсий партияси Халқ демократик партияси

Ота-онаси ажрашганидан сўнг, Кая турк миллатчиси бўлган отаси ва ўгай онасининг қўлида вояга етган. Ўзининг биологик онаси билан 45 ёшида учрашган. У ислом динига эътиқод қилган. Кейинчалик келиб чиқиши ироқлик бўлган кишига турмушга чиққан ва улар уч қиз ва бир ўғил фарзанд кўришган[1]. Орадан бир қанча вақт ўтгач, Кая эри билан ажрашишга қарор қилган ва Истанбулдан Малатя шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда Каянинг кичик дўкони бўлган, шунингдек, маҳаллий радио ва газеталар учун журналист сифатида фаолият юритган.

Кая ўзининг сиёсий фаоллиги марказида аёлнинг эркин иродасига зид деб ҳисоблаган рўмол ўраш тақиқига қарши кураш турган. 1998-йилда у рўмол ўраш тақиқига қарши норозиликда қатнашгани ва ёзган мақоласи учун айбдор деб топилиб, икки йилга қамоққа тортилган. 1998—2003-йиллар оралиғида Кая бир неча бор қамоққа олинган ва жами уч йил умрини қамоқда ўтказган[1]. Юридик қийинчиликлар сабаб у Туркияни тарк этиб, Покистонга кетишга қарор қилган, бироқ орадан бир йил ўтганидан сўнг яна юртига қайтиб келган[1].

Курдпараст „Öзгüр Гüндем“ газетаси учун олиб борган ишларидан сўнг Ҳüда Кая Халқ демократик партиясига (ҲДП) қўшилган ва 2015-йил июн ойидаги умумий сайловда Истанбул сайлов округидан Туркия парламенти аъзоси этиб сайланган[2]. У 2015-йил ноябр ойидаги навбатдан ташқари сайловда[3] ҳамда 2018-йилги умумий сайловда[4] мандатини тасдиқлатган. Туркиядаги Кассация суди ҳузуридаги Давлат прокурори Бекир Şаҳин 2021-йил 17-март куни Конституциявий судга даъво аризаси киритиб, Кая ва яна 686 нафар Халқ демократик партияси сиёсатчилари учун сиёсий фаолият билан шуғулланишга беш йиллик тақиқ қўйилишини талаб қилган[5]. Даъво, шунингдек, партиянинг ПКК билан ташкилий алоқалари борлиги ҳақидаги даъволар сабаб Халқ демократик партиясини ёпишни сўраш талаби билан бирга киритилган[6][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Wҳо ис wҳо ин Туркиш политиcс“. Ҳеинрич Бöлл Стифтунг 128–129. 2019-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-ноябр.
  2. ↑ „İстанбул Сеçим Сонуçларı 2015 - Генел Сеçим 2015“ (тр-ТР). Ени Şафак (2019-йил 15-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-ноябр.
  3. ↑ „İстанбул Сеçим Сонуçларı 2015 - Генел Сеçим Касıм 2015“ (тр-ТР). Ени Şафак (2019-йил 15-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-ноябр.
  4. ↑ „İстанбул Сеçим Сонуçларı - Генел Сеçим 2018 İстанбул Сонуcу“ (тр-ТР). Ени Şафак (2019-йил 15-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „ҲДП индиcтмент сеэкс политиcал бан фор 687 мемберс, инcлудинг Демиртаş, Булдан анд Санcар“. Бианет. Қаралди: 2021-йил 19-март.
  6. ↑ „Туркиш просеcутор сеэкс политиcал бан он 687 про-Курдиш политиcианс“. www.дуваренглиш.cом. Газете Дувар (2021-йил 18-март). Қаралди: 2021-йил 19-март.

Ҳаволалар