Ha Ji Won
| Ҳа Жи Wон | |
|---|---|
|
Ҳа Жи Wон 2023-йил | |
| Таваллуди |
1978-йил 28-июн |
| Таълими | Данкоок Университети |
| Касби | Актриса |
| Фаолият йиллари | 1996-йилдан-ҳозиргача |
Жеон Ҳаэ Рим (корейсча:전해림; 1978-йил 28-июн) – Жанубий Кореялик актриса. Саҳна исми Ҳа Жи Wон билан танилган. У „Дамо“(2003), „Ҳwанг Жини“(2006) ва "Эмпресс Ки "(2013-2014) каби тарихий драмаларидаги ролларии билан машҳур. Ундан ташқари „Сометҳинг Ҳаппенед ин Бали“(2004), „Сеcрет Гарден“(2010), „ Тҳе Кинг 2 Ҳеарц“(2012) ва „Ҳоспитал Шип“(2017) телесериалларда ҳам иштирок этган.
Ҳаёти ва фаолияти
Жеон Ҳаэ Рим 1978-йил 28-июнда Жанубий Кореянинг Сеоул шаҳрида туғилган[1]. Актриса шундай деди: „Кичиклигимдан актриса бўлишни орзу қилардим. Ўрта мактабда ўқиётганимда, фотостудияда суратимни кўриб, агентлик мен билан боғланган“. Кейинчалик у Данкоок университетининг Кино ва телевидение (БФТВ) бакалавриатини тамомлаган. 2012-йилда актриса дебютидан олдин 100 дан ортиқ имтиҳонлардан ўта олмаганини айтди: „Мен коллежга кириш ва ёзма имтиҳонлардан муваффақиятли ўтдим, театр ва кино бўлимига қабул қилиндим. Дебютимдан олдин мен 100 га яқин лойиҳалар учун имтиҳондан ўтмагандим ва ҳеч қанақа ролларни ололмагандим“.
Ҳа Жи Wон 1996-йилда „Неw Генератион Репорт: Адулц Донът Ундерстанд Ус“ номли ўсмирлар драмасида рол ижро этган. 1998-1999-йилларда мос равишда „Драгонъс Теарс“ ва „Дангероус Луллабй“ драмаларида иккинчи даражали ролларни ўйнашни давом эттирган. У муаммоли ўсмир ролини ўйнаган машҳур „Шcоол 2“ драмаси орқали актриса сифатида шуҳрат бошлаган. 2007-йилда жи Wон „Мираcле он 1ст Стреэт“ комедия филмида боксчи аёл ролида ўзини синаб кўрган. Бу филм ўша йилнинг энг машҳур филмиларидан бирига айланди[2]. Кейин у „Мираcле оф а Гивинг Фоол“ филмида пианиночи ролини ўйнаган ва 44тҳ Баэксанг Арц Аwардсда Машҳурлик мукофотига сазовор бўлган[3].
Мукофотлари
- Популар Стар Аwард(2008)
- Бест Неw Аcтресс – Телевисион(2001)
- Бест Суппортинг Аcтресс(2000)
- Бест Аcтресс(2011)
- Бест Cоупле Аwард(2006)
- Стйле Иcон(2016)
Манбалар
- ↑ „[СC 페이퍼진 하지원 "흥행배우 부담가지만 기분 짱!"“] (ко). Спорц Чосун (2010-йил 27-июл). 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-ноябр.
- ↑ „Ҳа Жи-wон: 'И Мигҳт Ҳаве Беэн Wарриор ин Мй Паст Лифе'“. КБС Wорлд (2011-йил 2-август). 2018-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-октябр.
- ↑ „Лоcал филмс форай инто Чинесе маркет“. Тҳе Кореа Тимес. 2015-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-апрел.