Habbul-muluk
Ҳаббул-мулук, ҳаббул-малик — сутламадошларга мансуб бир уйли бута ёки кичик дарахтлар туркуми. Иккала ярим шарнинг тропик ва субтропик ўрмонларида, асосан, Америкада 700 га яқин тури тарқалган. Бўйи 4–6 м гача (айрим ҳолларда ўт), барглари кетма-кет жойлашган, тишли, эгилган, кўпроқ кулранг, яшил ёки ялтироқ. Гуллари яшилроқ, бошоқчага йиғилган, бир ёки икки жинсли. Меваси чаноқ. Жанубий-Шарқий Осиёда ўсадиган, Шриланка, Филиппин ва бошқа тропик мамлакатларда экиладиган тури кичик дарахт ёки бута, уруғида 50% гача тиббиётда ишлатиладиган кротон ёғи бор. Уруғи заҳарли. Ҳаббул-мулукнинг турлари пўстлоғида хушбўй, аччиқ доривор каскарилла моддаси мавжуд. Ундан ликер ишлаб чиқариш ва тамакини ферментациялашда фойдаланилади. Кўпгина турларининг смолали шарбати заҳарли; айрим турларининг шарбатидан лак олинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |