Википедияда исми Ҳабиб бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳабиб Аҳрорий(1913-йил 15-август, Самарқанд, Самарқанд вилояти (Россия империяси) - 1983-йил 30-ноябр, Душанбе, Тожикистон ССР, СССР) - ёзувчи ҳамда таржимон. Тожикистон халқ маданияти ходими, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1]. 1985-йилги „Руча—тожикча луғат“ни тузиш жараёнларида иштирок этган.

Ҳабиб Аҳрорий
Таваллуди 15-август 1913-йил
Вафоти 30-ноябр 1983-йил(1983-11-30)
(70 ёшда)
Душанбе, Тожикистон ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Биографияси

Ҳабиб Аҳрорий 1913-йил 15-август куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Самарқанд вилоятида туғилган. У 1941-йил Тошкент давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тожикистондаги нашриётларда бошлайди. 1942-йилдан 1948-йилгача Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафида хизмат қилган. Армияда пайти, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. У 1948-йилдан 1950-йилгача Ўзбекистон ССР радио қўмитасида тожик дастурлар бош муҳарири бўлган. 1952-йилдан 1953-йилгача Тожикистон давлат университетида филология факултети ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1953-йилдан 1954-йилгача илмий ходим сифатида ишлаган. Ҳабиб Аҳрорий 1955-йил Тожикистон тарихи давлат институтида таржима назарияси бўлими мудири лавозимига тайинланди. Бироқ, 1957-йилда айрим сабабларга кўра, лавозимида озод этилди. 1977-йилга келиб, яна худди шу олий таълим муассасасида таржима назарияси бўлимига раҳбарлик қилди[2]. Ҳабиб Аҳрорий 1983-йил 30-ноябр куни Тожикистон ССР таркибидаги Душанбе шаҳрида вафот этади.

Ижоди

Ҳабиб Аҳрорий рус ёзувчиси Николай Гоголнинг „Терговчи“ ҳамда „Ой тутилган кеча“ номли асарларини тожик тилига таржима қилиб, театрда саҳналаштиришга ўз ҳиссасини қўшди. 1985-йил чоп этилган йирик „Русча-тожикча луғат“ни тузиш ва таҳрирлаш жараёнларида қатнашган. Ғарб ёзувчилар Онор де Балзак, Виктор Грюго ва Алфред де Муселарнинг асарларини тожикчага таржима қилган. Болалар адабиётидаги йирик асарлардан бири бўлган Жонатан Свифтнинг „Гулливернинг саёҳатлари“ асарини тожикчага ўгиришда бошчилик қилган. Лев Толстойнинг „Уруш ва тинчлик“ асарини, Александр Толстойнинг „Инсоннинг бир қисми“ асарини, Фадеевнинг „Ёш гвардия“ ва „Палто“ асарларини тожик тилига таржима қилган.

Мукофотлари

  • „1-даражали Ватан уруши“ ордени
  • „2-даражали Ватан уруши“ ордени
  • „Қизил Юлдуз“ ордени билан 1998-йил тақдирланган.
  • Тожикистон халқ ёзувчиси

Манбалар