Википедияда исми Ҳабиб бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳабиб Асадулло (1941-йил, Маймана шаҳрида туғилган) – афғон ёзувчиси, адабиёцҳунос. 70— 80-йиллар даври адабиётида вужудга келган „Янги шеър“ оқимининг таниқли намояндаларидан. Кобул университетининг адабиёт факултетини тугатган (1961). Дастлабки ҳикоялар тўплами – „Уч мардикор“ (1966). Асарларининг асосий мавзуси оддий меҳнаткашларнинг оғир ҳаёти ҳақида ёзилган. Илмий ишлари мумтоз ва ҳозирги замон дари адабиёти тарихига бағишланган. „Оқбадан“ (ёки „Ойдин“, 1965), „Кишанларни пар-чаловчилар“ (1975), „Тун ва қамчин“ (1978), „Оқшом ила дийдор“ (1982), „Қизил мактуб“ (1983), „Ўроқлар ва қўллар“ (1983—84), „Зулмат билан видолашув“ (1985), „Сўнгги орзу“ (1986) ва бошқа асарлар муаллифи.

Манбалар

  • Ойдин, Т., 1982.