Habib Yusufiy
| Ҳабиб Юсуфий | |
|---|---|
| Файл:Хабиб Юсуфи.жпг | |
| Таваллуди |
15-феврал 1916-йил |
| Вафоти |
4-феврал 1945-йил (28 ёшда) Варшава |
Ҳабиб Юсуфий (тахаллуси; асл исми - Ҳабибулло Юсуфов, 1916 -йил, 14 - феврал, Самарқанд, О'збекистон - 1945 -йил, 4 - феврал, Варшава, Полша) — машҳур ватанпарвар тожик шоири, таржимони ва адабиёцҳуноси. 1916 — йил 15 — феврал куни Самарқанддаги мударрис оиласида дунёга келган. Етти ёшидан мактабга бориб, етти йиллик мактабни битиргач Самарқанд эркаклар педагогик техникумига ўқишга кирди. У адабий тўгаракларнинг доимий аъзоси эди. Тўгаракда текширилган ва оммага манзур бўлган шеърлари деворий газетага чоп этиларди. 1935 — йил техникумни битириб, ўрта мактабларда тожик тили ва адабиёти фанидан дарс берар, шу билан бир қаторда 1936 — йилдан О'збекистон давлат университетининг филология факултетида кечки пайт таълим оларди. Кечки таълимдан воз кечиб, 1937 — йил сентабридан кундузги таълимда ўқиди. У ерда яхши таҳсил олгани ва жамоат ишларида фаоллиги учун кўп мукотлар билан тақдирлашган. Талабалик йилларида унинг илк шеърий тўплами „Ватан таронаси“ (1939) номи билан нашрдан чиқди ва унга катта шуҳрат келтирди. Шу йили у Тожикистон Ёзувчилар уюшмасига а'зо бо'лди. Университетни битиргандан сўнг, 1940 — йил Душанбега бориб Тожикистон фанлар академиясининг адабиёт ва тарих филиалида илмий ходим этиб тайинланди. Юсуфий қисқа муддат ичида бир неча классик рус адиблари — Пушкин, Лермонтов ва бошқаларнинг асарларини моҳирлик билан тожик тилига ўгирган. Шоир 1942 — йил Армияга чақирилади. У Она Ватани учун фашистларга қарши сўнгги нафасгача курашади ва 1945 — йил 15 — февралда душман ўқидан яраланиб ҳалок бўлади. Ро'дакий номидаги Тил ва адабиёт институтида сақланаётган Ҳабиб Юсуфий архивида Ҳарбий комиссариат томонидан шоирнинг оила а'золарига юборилган мактубида шундай ёзилган: "Лейтенант Юсуфов Ҳабибулло фронтда қаттиқ ярадор бо'либ, 1945 -йилнинг 4 - февралида Полшада вафот этди ва рус ҳарбийлари қабристонидаги 9 - қабрда, Варшава губерниясининг Вештун мавзечасида дафн этилган." Юсуфий Лермонтов, Усмон Носир, Федерико Гарсиа Лорка каби жуда қисқа яшади. Ундан фақатгина битта шеърий тўплам қолган бўлса-да, шеърларининг Ватанга муҳаббат ва фашистларга нафрат ҳисси билан битилганлиги тожик халқининг юрагида чуқур из қолдирди.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |