Ҳабиб ус-сияр фи ахбор афрод ул-башар (“Инсон хабарлари ва фардларида дўстнинг таржимаи ҳоли”) номли машҳур Темурийлар даврига оид тарихий асар, муаллифи Ғиёсиддин Хондамирдир (1475—1535).

Хондамир 15—16 ёшдалиги чоғида Алишер Навоийнинг э’тиборини қозонади ва унинг кутубхонасига хизматга қабул қилинади. У то Навоий вафотига қадар, я’ни 1501-йил 3-январигача хизмат да бўлди ва бой кутубхонасига мутасаддилик қилди.

Хондамирнинг илмий меросида “Ҳабиб ус-сияр” номли йирик тарихий асари алоҳида ўрин тутади ва Мовароуннаҳр ҳамда Хуросоннинг ХВ аср охири ва ХВИ асрнинг биринчи чорагидаги ижтим оий-сиёсий тарихини ўрганишда муҳим ва қимматли манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Асар 1521 — 1524-йиллар орасида ёзилган. Китоб тўла равишда 1529-йили ёзиб тамомланди. “Ҳабиб ус-сияр” умумий тарих йўналишидаги асар бўлиб, муқаддима, хотима ва уч жилд (мужаллад)дан иборат. Асарда Туркистон хонлари, Чингизхон ва унинг Мўғулистон, Дашти қипчоқ, Мовароуннаҳр ҳукмронлик қилган авлоди, М ам луклар1, Кирмон Қорахитойлари, Картлар ва Хуросон сарбадорлари тарихини ўз ичига олади. Асарда муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид, ер эгалиги, тархонлар, суюрғол эгалари ва уларнинг жам иятда тутган мавқеи, Тем урийлар давлатининг м а’мурий тузулиши ҳақида қимматли ма’лумотлар бор. Шунингдек, асаретнографик ва географик ма’лумотларга ҳам бойдир.

Адабиётлар

  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.