Ҳабибулла Ғайбуллаевич Раҳимов (1946.31.10, Тожикистоннинг Хужанд тумани) — композитор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2001). Тошкент консерваториясини тугатган (1974). Қодирий номидаги Маданият институтида ўқитувчи (1977—89), ҳозирги Ўзбекистон консерваториясида доцент (1990-йилдан), Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси котиби (1992-йилдан). 3 симфония, турли (алт, виолончел, овоз, фортепиано, қашқар рубоби ва бошқалар) созлар учун консертлар ва консертинолар, "Она қалби", "Алпомиш ва Ойбарчин" опералари, шунингдек, "Парвона", "Келин танлов" каби мусиқали драма ва комедия, оратория ва кантата, пуфлама созлар оркестри, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун, араб, турк, япон, корейс ва бошқа халқлар куйлари асосида камер оркестр учун мусиқалар, камервокал, камерчолғу асарлар ёзган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил