Habikino
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳабикино 羽曳野市 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Ҳудуд | Кансаи |
| Префектура | Осака Префектураси |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Цугуо Китагаwа |
| Майдон | 26.45 км2 (10.21 кв ми) |
| Аҳолиси (2022-йил 31-январ) |
109,479 киши |

Ҳабикино (японча: 羽曳野市) – Япониянинг Осака префектурасида жойлашган шаҳардир. 2022-йил 31-январ ҳолатига кўра, шаҳарда 50918 та хонадонда 109.479 нафар аҳоли истиқомат қилган ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 4100 кишини ташкил қилган[1].
География
Ҳабикино Осака префектурасининг жанубий-шарқий қисмида, Икома, Конго ва Кацураги тоғлари ва Нижо тоғи билан ўралган Кавачи текислигида жойлашган. Шаҳар Осака пойтахти марказидан тахминан 20 километр узоқликда жойлашган.
Қўшни муниципалитетлар
Осака префектураси:
- Сакай
- Мацубара
- Фужиидера
- Кашивара
- Тондабаяши
- Таиши
Нара префектураси:
- Кашиба
Иқлими
Ҳабикино нам субтропик иқлимга эга, ёз фасли иссиқ, қиш фасли эса салқин ва қор ёғмайди. Ҳабикинода ўртача йиллик ҳарорат 14,2 °C. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1475мм, сентябр ойи энг нам ой ҳисобланади. Августд ойида энг юқори ҳарорат 26,3 атрофида°C, энг паст ҳарорат эса январ ойида 2,7°C[2].
Демография
Япония аҳолини рўйхатга олиш ташкилоти маълумотларига кўра[3] Ҳабикинода аҳолининг ўсиш сур`ати 1960-йиллардан 1990-йилларгача бўлган вақтда фаоллашган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1960 | 36 982 | — |
| 1970 | 77 134 | +108.6% |
| 1980 | 103 181 | +33.8% |
| 1990 | 115 049 | +11.5% |
| 2000 | 119 264 | +3.7% |
| 2010 | 117 702 | −1.3% |
Тарих
Замонавий Ҳабикино шаҳрининг ҳудуди қадимги Кавачи провинсиясида жойлашган бўлиб, қадимги Асука ва Хейжо-кё пойтахтларини қирғоқ билан боғлайдиган Таке-но-учи Кайдо йўлида жойлашган. Кофун даврида бу ҳудудда кўплаб кофун мозорлари қурилган, уларнинг кўпчилиги илк императорларга тегишли. Ҳеиан даврида бу ҳудуд Кавачи Генжи уруғи томонидан назорат қилинган.
Меижи реставрациясидан сўнг, ушбу ҳудуд 1881-йилдан Осака префектурасининг бир қисмига айланган. Фуруичи, Имагатани ва Нишиура қишлоқлари 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган. 1896-йил 1-апрелда ҳудуд Осаканинг Минамикавачи тумани таркибига кирди. Фуруичи 1916-йил 1-октябрда шаҳар мақомига кўтарилган. 1956-йил 30-сентабрда Фуруичи Такаваши шаҳри ва Наню, Нишиура, Имагатани ва Танпи қишлоқлари билан бирлашиб, Минами-Осака (японча: 南大阪町) шаҳрини ташкил қилган. 1957-йил 1-апрелда Минами-Осака Миҳара қишлоғини қўшиб олди. 1959-йил 15-январда Минами-Осака шаҳар мақомига ўзгартирилади ва Ҳабикино номини олади.
Ҳукумат
Ҳабикино тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 18 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Ҳабикино Осака Префектураси Ассамблеясига бир аъзо қўшади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония парламенти қуйи палатасининг 14-округи таркибига киради.
Иқтисодиёт
Ҳабикино – минтақавий савдо маркази. Шаҳар анъанавий равишда узум ва анжир етиштириш билан машҳур бўлган. Қишлоқ хўжалиги маҳаллий иқтисодиётнинг асосий омили бўлиб қолмоқда.
Таълим
- Шитенножи халқаро буддист университети
- Осака префектураси университети Ҳабикино кампуси (собиқ Осака префектураси ҳамширалик коллежи)
Бошланғич ва ўрта таълим
Ҳабикинода 13 та мактабгача таълим (боғча), бешта ўрта мактаби ва Осака префектураси таълим бошқармаси томонидан бошқариладиган битта коллеж мавжуд.
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
- Фуруичи Кофун кластери, Кофун гуруҳи[4]. Улар Жаҳон мероси об’эктлари сифатида қайд этилган.
- Каннонзука Кофун, Миллий тарихий жой.
- Ҳонда Ширатори Ҳаниwа ишлаб чиқариш сайти, Миллий тарихий сайт.
- Цūхо-жи харобалари, Миллий тарихий сайт.
- Ячū-жи ибодатхонаси харобалари, Миллий тарихий сайт.
Ҳабикинонинг таниқли одамлари
- Макате Асаи, ёзувчи.
- Ю Дарвиш, бейсболчи.
- Саюри Уэниши, сиёсатчи.
- Хироки Учи, қўшиқчи, қўшиқ муаллифи, актёр ва модел.
Манбалар
- ↑ „Ҳабикино cитй оффиcиал статистиcс“ (жа).
- ↑ Ҳабикино cлимате дата
- ↑ Ҳабикино популатион статистиcс
- ↑ „Wорлд Ҳеритаге Мозу-Фуруичи Кофун Гроуп: Моундед Томбс оф Анcиэнт Жапан“. www.мозу-фуруичи.жп. 2020-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-апрел.