Hadid surasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ҳадид сураси (арабча: سورة الحديد, номининг маъноси — Темир[8][9]) — Қуръоннинг 57-сураси. Мадиний суралардан бири, 29 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 537–541[10]-саҳифасида ва 27-жузида жойлашган. 94-бўлиб нозил бўлган.
| Ҳадид сураси — سورة الحديد | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Темир[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маданий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 537–541[4] | ||||||||||||
| Жуз | 27 | ||||||||||||
| Сура рақами | 57 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 29 | ||||||||||||
| Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 4[5] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[6] | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 94[7] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Мадинада "Залзала" сурасидан кейин нозил бўлган. У 29 оят, 544 калима ва 2476 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 57-сура. Сурада илоҳий кўрсатмалар, яъни шариат ҳукмлари билан бирга мўминлар жамиятини тарбиялашга, ақидавий масалаларга доир оятлар баён этилган. Сура уч асосий мавзуни қамраган:
1. Борлиқнинг барчаси Аллоҳники: уни Ўзи яратиши ва хоҳлаганича тасарруф қилиши.
2. Дин йўлида мол ва жонни фидо қилиш; мўмин ва мунофиқ орасида фарқ бўлиши.
3. Бу дунё ҳавасларининг ёлғончи экани, мўмин киши охиратини обод қилиш йўлида Аллоҳ розилигини топишга ҳаракат қилиши.
Бу сура борлиқдаги барча нарса — инсон, ҳайвон, дарахт ва бошқа нарсалар доимо Аллоҳга тасбеҳ айтиб, улуғлаб туриши ҳақида хабар бериш билан бошланади. Шундан кейин Аллоҳ таолонинг илоҳий сифатлари баён қилинади. Бу сурадан мўминларни Аллоҳ уларга ато этган нарсалардан саховат қилишга чорлаган оятлар ҳам ўрин олгандир. Бойлик Аллоҳники, у инсоннинг қўлига омонат сифатида қўйилганлиги зикр этилган. Сура мўминлар билан мунофиқларнинг охиратдаги аҳволи тўғрисида хабар бериб, у жойда мунофиқлар дунёдаги каби мўминлар орасига қўшилиб кета олмасдан, ажралиб қолишларини уқтиради ва бу ҳаёти дунёнинг ўткинчи эканлигини, баҳор ёмғири остида тўрт кун барқ уриб очилиб, сўнг ёз иссиғига бардош бера олмай, қуриб-қовжираб қоладиган чечакларга ташбеҳ қилинади. Сура Исо пайғамбар йўлларига эргашган аҳли китобларни Аллоҳдан қўрқишга ва У зотнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га имон келтиришга даъват қилиш билан хотима топади. Бу сурада кишиларнинг тинчлик кунларида ҳам, урушларида ҳам бирдек зарур ва фойдали бўлган темир моддаси ҳақида - 25 оятда металл турлари ва уларнинг хислатлари ҳақида зикр қилингани учун у "Ҳадид" — "Темир" сураси деб номлангандир.
Асосий мавзуси
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
| Кейингиси: Мужодала сураси | Олдингиси: Воқеа сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Ҳадид сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Madaniy suralar
- Sajda oyati yoʻq suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 27-juz suralari
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 100 oyatdan kam oyatli suralar
- 90 oyatdan kam oyatli suralar
- 80 oyatdan kam oyatli suralar
- 70 oyatdan kam oyatli suralar
- 60 oyatdan kam oyatli suralar
- 50 oyatdan kam oyatli suralar
- 40 oyatdan kam oyatli suralar
- 30 oyatdan kam oyatli suralar
- 4 rukuʼli suralar
- 5 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar