Hadim Ibrohim posho
Ҳадим Иброҳим пошо (туркча: Ҳадıм Ибраҳим Паşа; 1473–1563) – ХВИ асрда яшаган, асли келиб-чиқиши Босниядан бўлган Усмонийлар давлати арбоби.
Ҳаёти
Босния санжагида туғилган Иброҳим Султон Сулаймон И даврида Топкапı саройи ҳарамининг дарвоза оғаси бўлган. Иброҳим Онадўли ҳокими этиб тайинланган ва 1544-йилда тўртинчи вазир лавозимига номзод бўлган. 1548–1549-йилларда Усмонийлар–Сафавийлар урушининг иккинчи юриши пайтида Истанбул ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллаган ва учинчи вазир даражасига кўтарилган. 1553-йилда иккинчи вазир этиб тайинланганидан сўнг, Султоннинг буйруғи билан Шаҳзода Мустафо ўлдирилгач, Сулаймон уни Мустафонинг ўғилларини бўғиб ўлдириш учун Бурсага юборган[1]. 1553-йилдан 1555-йилгача яна пойтахт ҳокими ўринбосари этиб тайинланган, бироқ Султон Истанбулга қайтганидан кейин қарилиги сабабли истеъфога чиқишга мажбур бўлган[1]. Иброҳим пошо 1562-йилда вафот этган[1]. У камтарона ҳаёт кечирган. 1562-йилда Иброҳим пошо Султон Салим И нинг қизи ва Султон Сулаймон И нинг синглиси Фотма Султон билан турмуш қурган, бироқ орадан кўп ўтмай 1563-йилда вафот этган[1].
Мероси
1551-йилда Иброҳим пошо сарой меъмори Хўжа Синонга Истанбулда Силиври дарвозаси яқинида ўз мақбара-масжидини қуришни топширган, 1562-йил 21-январда эса вақф таъсис этган. У Истанбулнинг ғарбий қисмидаги бир қанча муассасаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиб, уларга Силиврикапı маҳалласидаги Жоме масжиди ва бошланғич мактаб, Силиврикапı яқинидаги яна бир мактаб, Исакапı дарвозаси яқинида жойлашган Византия черкови (уни масжидга айлантирган), мадраса ва бошланғич мактаб (буларни ҳам Хўжа Синон қурган), Аркадий устуни ёнидаги яна бир бошланғич мактаб ва Еникапи дарвозаси ташқарисида саёҳатчилар учун қудуқ кабилар кирар эди[1]. Вақф султон томонидан ҳадя қилинган қишлоқлар, Румелиадаги далалар, дўконлар ва тегирмонлар, шунингдек, Эдирне ҳамда Истанбулдаги бинолар ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган[1]. Вақф бошқаруви Топкапи саройининг бош дарвоза оғаси зиммасига юклатилган[1]. Бу муассасаларнинг шаҳар деворлари бўйлаб жойлашган аҳоли кам яшовчи маҳаллаларда, шунингдек, аҳолиси, асосан, насронийлардан иборат ҳудудларда жойлаштирилгани унинг шаҳарни исломлаштириш сиёсатини амалга ошириш истагини кўрсатади[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул бис зум Бегинн д. 17 Жҳ (Герман). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3.
- Неcипоĝлу, Гулру. Тҳе Аге оф Синан: Арчитеcтурал Cултуре ин тҳе Оттоман Эмпире. Лондон: Реактион Боокс, 2005. ИСБН 978-1-86189-244-7.