Hadim Sinon posho
Ҳадим Синан пошо (туркча: Ҳадıм Синан Паşа; 1517-йил 22-январда вафот этган) – сиёсатчи ва давлат арбоби. 1516-йилдан 1517-йилгача Усмонийлар империясининг бош вазири лавозимида хизмат қилган. Шунингдек, ҳадим (ҳарам оғаси) бўлган[1].
| Ҳадим Синан Боровиниć Пошо | |
|---|---|
| Усмонийлар империясининг 25-бош вазири | |
|
Мансаб даври 1516-йил 26-апрел – 1517-йил 22-январ | |
| Ҳукмдор | Салим И |
| Ўтмишдоши | Харсакли Аҳмад пошо |
| Вориси | Юнус пошо |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Боровиниćи, Фоčа |
| Вафоти |
1517-йил 22-январ Ридания, Миср |
| Турмуш ўртоғи | Гевҳерҳан хотун (ажрашган) |
| Жанглари | Усмоний — Мамлук уруши: Чалдирон жанги, Марж Дабиқ жанги, Яунис Хон жанги ва Рудания жангида |
Ҳаёти
Санжакбейи
Синан пошо 1496-йил декабр ойидан бошлаб Босния санжакбейи бўлган[2]. 1504-йилдан 1506-йилгача эса Герсеговина санжакбейи бўлиб хизмат қилган[3]. 1507–1508-йилларда пошо 1473-йилда Герсеговинанинг биринчи санжакбейи бўлган аввалги Синан пошо томонидан қурилган Мостар масжидини кенгайтирган[4]. Кейинчалик 1506-йилдан 1513-йилгача Смедерево санжакбейи лавозимида хизмат қилган[5].
Бекларбеги ва бош вазир
1514-йилда Синан пошо Онадўли бекларбеги лавозимига тайинланган. Сафавийлар давлатига қарши Чалдирон жангида у қўшиннинг ўнг қанотига бошчилик қилган. Жангдан сўнг пошо Румелиа бекларбеги этиб тайинланди, бу эса унинг аввалги лавозимидан ҳам нуфузлироқ эди[6]. Кейинги вазифаси ҳозирги Жанубий Туркия ҳудудида жойлашган, Мамлуклар давлати вассали бўлган Дулкадирийлар бейлигини забт этиш эди. У Турнадағ жангида Дулкадир ҳукмдори Бозкуртни тор-мор келтирди. Бейлик фатҳ этилгач, Султон Салим И уни 1516-йил 25-апрелда бош вазир этиб тайинлади. Синан пошо Султон Салимнинг энг севимли бош вазири бўлган. У Мамлуклар султонлигига қарашли Сурия ва Мисрни забт этиш юришларида фаол қатнашган. Синан пошо мустақил Бабан курд амирлигини ҳам мағлуб этиб, уларни Усмонийларнинг вассалига айлантирган. 1516-йил 28-октябрда пошо Фаластиннинг Ғазза шаҳри яқинидаги Хан Юнис жангида Мамлукларнинг қўшинини тор-мор келтирган. Кейинги йили 1517-йил 22-январда у Мисрдаги Ридания жангида қатнашди. Усмонийлар ҳарбий анъанасига кўра, султон деярли ҳар доим марказий штабда бўларди, аммо Ридания жанги бундан мустасно бўлди, чунки Салим И мамлукларни шахсан ўзи ўраб олишга қарор қилди ва марказий штабни бошқаришни Синанга топширди. Режа муваффақиятли амалга ошириб, мамлуклар тор-мор қилинди. Бироқ жанг якунланмасидан олдин мамлук отлиқлари (улар орасида Миср султони Туман Бай ИИ ҳам бор эди) Усмонийлар штабига ҳужум қилиб, Синан пошони султон деб ўйлаб, уни ўлдирди. Жангдан сўнг Султон Салим қайғусини ифода этиб шундай деган экан: „Биз жангни ютдик, аммо Синандан айрилдик“.
Шахсий ҳаёти
Баъзи манбаларга кўра, Синон пошо Султон Боязид ИИ нинг туғишган синглисига уйланган. Тахминларга кўра, у Боязиднинг маълум бўлган ягона туғишган синглиси Гевҳерхон хотун бўлиши мумкин. Бироқ айрим тарихчилар бу фикрга эътироз билдирган, яъни Синон Боязиднинг бошқа ўгай сингилларидан бирига уйланган бўлиши мумкинлигини ёки у Боязиднинг шахси номаълум бўлган иккинчи туғишган синглиси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган[7].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Пеирcе, Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 304-бет. ИСБН 9780195086775.
- ↑ Науčно друšтво Босне и Ҳерcеговине: Оджелженже историско-филолоšкиҳ наука, 1960.
- ↑ Гази Ҳусревбегова библиотека у Саражеву. Анали Гази Ҳусрев-бегове библиотеке. Гази Ҳусрев-бегова библиотека, 1983 — 34-бет.
- ↑ Ҳивзижа Ҳасандедиć. Спомениcи културе турског доба у Мостару. Веселин Маслеšа, 1980.
- ↑ Эвлия Çэлеби. Путописи: одломcи о жугословенским землжама. Саражево-Публишинг, 1996 — 516-бет.
- ↑ Айҳан Буз: Османлı Садразамларı, Неден Китап, İстанбул, 2009 ИСБН 978-975-254-278-5 п 33
- ↑ Лоwрй, Ҳеатҳ W.. Тҳе Натуре оф тҳе Эарлй Оттоман Стате (эн). СУНЙ Пресс, 1 Фебруарй 2012 — 126-бет. ИСБН 978-0-7914-8726-6.
| Сиёсий идоралар | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Харсакли Аҳмад пошо |
Усмонийлар империяси бош вазири 1516-йил 26-апрел – 1517-йил 22-январ |
Вориси: Юнус пошо |
- 1517-yilda vafot etganlar
- Tugʻilgan yili nomaʼlum boʻlgan kishilar
- 15-asr Usmoniylar imperiyasi qullari
- 16-asr Usmoniylar imperiyasi qullari
- 16-asr hokimlari
- 16-asr bosniyalik kishilar
- 1510-yillar Usmoniylar imperiyasida
- Devshirme
- Posholar
- Bosniyaning Usmoniy hokimlari
- Rumelianing Usmoniy hokimlari
- Onadoʻlining Usmoniy hokimlari
- Salim I ning bosh vazirlari
- 16-asr Usmoniylar imperiyasining bosh vazirlari