Ҳадис ва ҳаёт
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муаллифлиги остида ёзилган, 39 жуздан иборат „Ҳадис ва ҳаёт“ силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги „ал-Азҳар“ дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг „Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул“ („Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож“) деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.[1][2] Бугунги кунгача тўпламнинг 34 та жузи 32 жилдда чиққан.[3] Илк жузи 2003-йили „ Шарқ“ нашриётида 10 минг нусхада нашр қилинган. Бугунги кунда „Ҳилол-Нашр“ нашриётида 7-марта қайта нашр қилинаяпти (бунга „Шарқ“ нашриётида босилганлари кирмайди).[4] Ушбу китоб ҳозирда рус тилига ҳам таржима қилинган (Хадисы и Жизнь).[5]
|
| |
| Муаллиф(лар) | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф |
|---|---|
| Муҳаррир(лар) | Мурод Мансур, Барно Саидраҳмон, Абдул Азим Зиёвуддин |
| Муқова артист(лар)и | 39 жуз |
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | Диний ма'рифий |
| Нашр этилган санаси | 2003-йил |
| Нашриёт | Ҳилол-Нашр |
| ИСБН | 978-9943-4448-4-3 |
| Кейингиси | 2021-йил |
Китоб ҳақида фикрлар
"Мен уламоларнинг орамиздан кетишлари ва илм дарсларининг камайишидан қўрқмоқдаман. Қараб, суриштириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васалламнинг ҳадисларини ёзиб олинглар", деб буюрди. Шундай қилиб, биринчи китобни буюк тобеин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ёздилар. Бу китоб содда бўлиб, саҳобалардан эшитиб, ёзиб олинган ҳадислар тўпламидан иборат эди. Шундан сўнг ҳадис китоблари ёзиш расм бўлди ва кенг миқёсдаги илмий ҳаракатга айланди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва ҳаёт. 1-жуз"[6]
Бизнинг шиоримиз: Аҳл ас-Сунна вал-Жамоа мазҳаби асосида соф ақида ва ҳақиқий исломга интилинг. Қур’он ва Суннатни ўрганинг ва унга амал қилинг. Исломий тарбия, бағрикенглик ва биродарлик руҳини ёйинг, буюк аждодларга эргашинг. Диний саводсизликни йўқ қилинг, ихтилофлар ва бўлинишларга чек қўйинг, фанатизм, бид’ат ва хурофотни йўқ қилинг.[7]
Манбалар
- ↑ „ХАДИСЫ И ЖИЗНЬ“. азан.ру. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ „«Ҳадис ва Ҳаёт» китобларининг тўлиқ тўплами сотувга чиқарилди“. Кун.уз. Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
- ↑ „Многотомное издание «Шейх Мухаммад Садык. Хадисы и Жизнь» Подробнее на ливелиб.ру: ҳттпс://www.ливелиб.ру/селеcтион/1997653-шежҳ-муҳаммад-садйк-ҳадисй-и-зҳизн?йсcлид=л8323кл2нc471958393“. ливелиб.ру. Қаралди: 155.09.2022.
- ↑ „«Ҳадис ва Ҳаёт»“. Ислом.уз. Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
- ↑ „Хадисы и Жизнь.“. книгогид.ру. Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
- ↑ „«Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима“. Ислом.уз. Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
- ↑ „Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф: Хадисы и Жизнь. Введение. Том 1 Подробнее: ҳттпс://www.лабиринт.ру/боокс/401489/?йсcлид=л836азкгг1338308274“. Лабиринт.ру. Қаралди: 2022-йил 15-сентябр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |