Ҳадра майдони — Навоий, Зарқайнар, Фурқат ва Ғафур Ғулом кўчалари оралиғида жойлашган.

Тарихи

„Ҳадра“ сўзи арабча форсча сўз таркибидан иборат бўлиб, „Ҳадди роҳ“, яъни „йўлнинг чеккаси, чегараси“ ёки „адирли жой“ деган маънони билдиради. „Ҳадра“ жой номи сифатида пайдо бўлиши 10-12-асрларга тўғри келади. Яъни, Эски шаҳар худудида Бинкат шаҳри бунёд этилиши муносабати билан хоким қароргоҳининг чекка қисмида вужудга келганлиги эътироф этилган. Дастлаб 1939-йилда бу жойда ҳиёбон ташкил этилган, 1948-йил 24-декабрда майдонга Комсомол номи берилиб, 1951-йилгача ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. 1960-йилнинг 1-ярмидан бошлаб, Ҳадра майдони номи билан юритилади.

Майдондаги қурулиш ишлари

1975-йилда Ҳадра майдонида Ўзбек давлат сиркининг янги биноси фойдаланишга топширилган. 1982-йилда майдон реконструксия қилинган. Мустақиллик йилларида Ҳадра майдони ва унинг атрофида тубдан қайта таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Жумладан, Ғафур Ғулом кўчасидан Фурқат кўчасига ўтиш учун ер ости йўли бунёд этилган. Майдон ёнидаги Ғафур Ғулом ва Зарқайнар кўчалари тубдан тартибга келтирилган. Майдон ёнидаги трамвай депоси бошқа жойга кўчирилиб, унинг ўрнида замонавий кўп қаватли турар жой биноси, теннис корти бунёд этилган.

Диққатга сазовор жойлар

Яқинида „Ҳадра“ даҳаси ва меҳмонхонаси, Планетарий, Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драма театри, Абдулла Қодирий номидаги маъданият ва истироҳат боғи , Чорсу буюм бозори, Болалар ижодиёти маркази, „Ғафур Ғулом“ метро бекати жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ Тошкент энсиклопедияси 2009, с. 752.

Адабиётлар

Тошкент.Энсикопедия. Тошкент: Ўзбекистон, 2009 — 780-бет.