Анталядаги Ҳадриан Дарвозаси

Ҳадриан дарвозаси ёки Учкапилар — Рим императори Ҳадрианнинг 130-йилда Анталияга қилган ташрифи шарафига шаҳарни ўраб турган шаҳар деворига қурилган монументал зафар белгиси. У ҳар бир томонида тўртта мармар устунли ва икки томонида иккита минорали учта аркли эшикдан иборат.

Дарвозанинг юқори қавати сақланиб қолмаган. 1882-йилда очилган дарвозанинг пастки қисми 1959-йилда катта таъмирдан ўтказилиб яроқли ҳолга келтирилган.

Тарихи

Янги асрда Анталияга ташриф буюрган Эвлия Челеби ёки Корнеил Ле Брюн каби саёҳатчилар шаҳарни тилга олишларига қарамай, Ҳадриан дарвозасини умуман маълумот беришмаган. Дарвоза ҳақидаги биринчи маълумотни 1812-йилда шаҳарга ташриф буюрган инглиз фрегати ҲМС Фридерикстеэн адмирал Френсис Бофорт берган.[1]

1882-йилда шаҳарга ташриф буюрган Ланкоронски биринчи тадқиқотчилар орасида дарвозани энг батафсил тасвирлаб берган шахс бўлган. У ўзининг батафсил чизмалари ва эскизларини Памфилия ва Писидия шаҳарлари номли асарида тўплаган.[2] Саёҳатчи ЭЖ Девиснинг ёзишича, расмийлар 1872-йилда ёпиқ кириш эшигини қайта очишга ҳаракат қилишган, аммо уриниш натижасиз бўлган, чунки кириш орқасида, деворлар ичида жойлашган уй эгаси ўз уйининг бузилишини маъқулламаган.[3]

2016-йилда муниципалитет томонидан шимоли-шарқдаги Ҳадриан дарвозасининг олд қисмида зиёратчилар дам олишлари учун яшил майдон қуришга қарор қилишган. Қуёш шакли яшил ҳудуд ландшафтида бино ён атрофларига ўзгаришлар киритишган. Боғда ўсимликлар, ўтирадиган скамейкалар ва тор йўлаклар ер ёритгичлар билан тўлдиришган.[4]

2021-йилда Жануби-ғарбий томондан Калеичи томон эски шаҳар билан уйғунликда тош мармарлар ётқизилган ва йўлакларга Алания мармаридан ясалган панжара қўйилгани. Шундай қилиб, Ҳадриан дарвозасининг ҳар иккала атрофи ҳам тарих билан уйғунлаштирииган ва дарвозанинг икки томонидан пиёдалар ўтиш жойи очилган.[5]

Минора

Миноралар Рим даврида шаҳар деворларининг давоми сифатида катта тошлардан қурилган.

Алоаддин Кейкубод И даврида мавжуд миноранинг узунлиги қисқа бўлгани учун ғарбий минорага майда тошлар билан 6 метр узунликдаги қўшимча ясалиб, минора узунлиги 15 метрга етган. Қўшимча қилинганда, асл миноранинг парапетлари ҳар бири иккита деразага айланган. Бу деразалар остида Усмонли ёзуви бор.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ “Караманиа: Ор, А Бриэф Десcриптион оф тҳе Соутҳ Cоаст оф Асиа-Минор анд оф тҳе Ремаинс оф Антиқуитй”. Cамбридге: Cамбридге Либрарй Cоллеcтион, 2014 — 121-бет. ИСБН 1108067050. 
  2. ↑ Калеиçи'ндеки Ҳадрианус Такı: Кенцел Аркеоложи Баğламıнда Бир Деğэрлендирме. Акдениз Üниверситеси, Март 2018 — 600-бет. 
  3. ↑ Анадолу / ХИХ. Йüзйıлда Каря, Фригя, Ликя, ве Писидя Антик Кентлерине Япıлан Бир Гезинин Öйкüсü. İстанбул: Аркеоложи ве Санат Яйıнларı, 2006 — 163-бет. ИСБН 9789944750028. 
  4. ↑ „Ҳадрианус öнü енилениёр“. Ҳüрриет (12 эйлüл 2016). 13 касıм 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 касıм 2021.
  5. ↑ „Калеиçи Çэвре Дüзенлемеси Прожеси баşладı“. Миллиет (4 нисан 2021). 13 касıм 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 касıм 2021.