Hafiz Vahba
| Ҳафиз Ваҳба | |
|---|---|
| Таваллуди |
1889-йил15-июл Миср |
| Вафоти |
1967-йил Италия, Рим шаҳри |
| Фуқаролиги | Асли Мисрлик, кейинчалик Саудия Арабистони фуқаролигини олган |
| Касби | Дастлаб мисрлик дипломат, кейин Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси, шунингдек давлат маслаҳатчиси |
| Фаолият йиллари | 1916-йилдан 1967-йиллар давомида |
Ҳафиз Ваҳба (1889-йил 15-июл — 1967) Мисрлик дипломат, кейинчалик Саудия Арабистонида фуқароликка қабул қилиган. Фуад Ҳамза ва у Саудия Арабистонининг Франсиядаги биринчи, Буюк Британиядаги иккинчиси элчилари бўлган[1]. Қолаверса, улар подшоҳ Абдулазиз даврида давлатнинг қарорлар қабул қилиш жараёнини яхшилаш учун хизмат қилган давлат маслаҳатчилардан эди[2].
Ёшлиги ва таълим
Ваҳба 1889-йилда туғилган. У Ал Азҳар университети битирувчиси эди[3]. Британиянинг Мисрни босиб олиши пайтида Ваҳба 1919-йилда инглиз қўшинларига қарши қўзғолонда иштирок этганлиги сабабли Малтага сургун қилинган[4]. Кейин у Ҳиндистондаги панисломий Халифат ҳаракатида иштирок этди[5]. Бир қанча вақт Қувайтда мактаб директори бўлиб ишлаган[6].
Карераси
Ваҳбанинг Саудия Арабистонидаги биринчи расмий вазифаси 1916-йилда шаҳзода Файсал ибн Абдулазизга мураббийлик қилиш эди[7]. У Абдулазиз Ал Сауднинг Ҳижозга қарши кампаниясининг бир қисми эди. У Абдулазизнинг вакили сифатида ҳам ишлаган ва у томонидан Мисрга юборилган[8]. Бироқ Ваҳбанинг Мисрдаги уринишлари муваффақияцизликка учради[8]. 1924-йилда Макка қўлга киритилгач, Абдулазиз уни ўзининг бошқа икки маслаҳатчиси Абдуллоҳ Сулаймон ва Абдулла Ал Дамлужий билан бирга Маккага юборди. Ўша йили Ваҳба Маккага фуқаролик ҳокими этиб тайинланди ва у 1926-йилгача бу лавозимни эгаллади[9]. Шу билан бирга у Саудия қироллик саройининг саккиз аъзолик сиёсий қўмитасининг бир аъзоси ҳам эди[10].
1928-йилда Ваҳба Ҳижоздаги таълим ишларига мас’ул бўлган маориф бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди[11]. Унинг даврида дирексия саудиялик ўн тўрт нафар талабани Қоҳирадаги Ал Азҳарга олий таълим олиш учун юборди. Ўша йили Ваҳба қирол Абдулазизга мамлакат даромадига салбий таъсир кўрсатувчи ихвонларнинг зиёратчиларга қилган зўравонликларини назорат қилиш ва бартараф этиш учун орган тузишни таклиф қилади[12]. Бу орган ҳуқуқни амр этиш ва нотўғри ишларни ман этишни тарғиб қилиш қўмитасининг асосини яратди[12].
Сиёсатдаги фаолияти
Ваҳба Саудия Арабистонининг Ватикандаги вакили этиб тайинланди[11]. У 1930-йил 10-ноябрдан[13] 1956-йилгача[14] ва яна 1962-йил 15-ноябрдан 1966-йил 13-июлгача Саудия Арабистонининг Бирлашган Қиролликдаги элчилик[15] миссиясига тайинланган. 1933-йил 7-ноябрда Саудия-Америка шартномаси АҚШ номидан Буюк Британиядаги Америка элчиси Роберт В. Бингҳем ва Саудия Арабистони номидан Ҳафиз Ваҳба томонидан имзоланди. Ваҳба 1945-йил 14-февралда қирол Абдулазизнинг Франклин Д. Рузвелт билан учрашувида ҳамроҳлик қилди[16]. Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси сифатидаги биринчи муддати Сувайш инқирозидан кейин Саудия Арабистони ва Британия ўртасидаги дипломатик инқироз туфайли якунланди[15]. 1955-йилда Саудия Арабистони ва Британия ўртасидаги муносабатлар Бурайми можароси туфайли жуда кескинлашганда қирол Сауд Ваҳбадан Ар-Риёдга қайтишни сўради.
1959-йил май ойида Ваҳба Саудия Арабистони ҳукуматининг икки вакилидан бири сифатида Араб Америка нефт компанияси директори этиб тайинланди[17][18]. Иккинчиси Абдуллоҳ Тарики эди[17]. Улар компаниянинг биринчи саудиялик директорлари эди[17].
Шахсий ҳаёти ва вафоти
Ваҳба бир неча марта турмушга чиқди[19]. Унинг бу никоҳдаги фарзандларидан бири узоқ муддатли Саудия Арабистони Коммунистик партиясининг (CПСА) бош котиби бўлган Мустафо Ваҳба эди[19][20]. Ҳафиз Ваҳбанинг ҳам бир қувайтлик аёл билан никоҳидан икки қизи ва бошқа никоҳидан Али исмли яна бир ўғли бор эди[19].
Ваҳба 1967-йилда Римда вафот этди[21][22]. Унинг турли китоблари, жумладан , „Арабистонда эллик йил“ (1962) ва "Араб кунлари" (1964) китоблари ҳам Лондонда нашр этилган[7]
Манбалар
- ↑ Бернард Леwис. Нотес он а Cентурй: Рефлеcтионс оф а Миддле Эаст Ҳисториан. Неw Ёрк: Пенгуин Публишинг Гроуп, 2012 — 58-бет. ИСБН 978-1-101-57523-9.
- ↑ Жосепҳ Костинер (Жулй 1985). „Он Инструменц анд Тҳеир Десигнерс: Тҳе Икҳwан оф Нажд анд тҳе Эмергенcе оф тҳе Сауди Стате“. Миддле Эастерн Студиэс. 21-жилд, № 3. 315-бет. дои:10.1080/00263208508700631.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедкак - ↑ Алехеи Вассилиэв. Тҳе Ҳисторй оф Сауди Арабиа. Лондон: Сақи, 2013 — 15,299-бет. ИСБН 978-0-86356-779-7.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедмфар - ↑ Д. ван дер Меулен. Wеллс оф Ибн Сауд. Абингдон; Неw Ёрк: Роутледге, 2018 — 195-бет. ИСБН 978-1-317-84766-3.
- ↑ 7,0 7,1 C.Ҳ.Ҳ. Оwен „Он роял дутй: ҲМС Аурора'с репорт оф проcеэдингс 1945“, . Тҳе Навал Мисcелланй Мичаэл Дуффй: . Абингдон; Лондон: Роутледге, 2020 — 433-бет. ИСБН 978-1-00-034082-2. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "Р2020" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ 8,0 8,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедуна - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР 2020 - ↑ Мадаwи Ал Рашеэд. А Ҳисторй оф Сауди Арабиа, 2нд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 83-бет. ДОИ:10.1017/CБО9780511993510. ИСБН 978-0-5217-4754-7.
- ↑ 11,0 11,1 Алехеи Вассилиэв. Тҳе Ҳисторй оф Сауди Арабиа. Лондон: Сақи, 2013 — 15,299-бет. ИСБН 978-0-86356-779-7. Алехеи Вассилиэв (2013). Тҳе Ҳисторй оф Сауди Арабиа. Лондон: Сақи. пп. 15, 299. ИСБН 978-0-86356-779-7.
- ↑ 12,0 12,1 Мадаwи Ал Рашеэд. А Мост Масcулине Стате: Гендер, Политиcс анд Религион ин Сауди Арабиа. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2013 — 59-бет. ИСБН 978-0-521-76104-8.
- ↑ „Фреэдом оф Информатион Аcт Реқуэст“. Фореигн анд Cоммонwеалтҳ Оффиcе. Қаралди: 25-ноябр 2020-йил.
- ↑ „Ҳафиз Wаҳба“. Натионал Портраит Галлерй. Қаралди: 9-феврал 2020-йил.
- ↑ 15,0 15,1 Родериcк Паркес. „Нотес он тҳе Маин Чараcтерс“. Блоомсбурй Cоллеcтионс (1966). Қаралди: 2-январ 2021-йил.
- ↑ „Чарлес Cлафтин сеэс Ҳисторй ин тҳе макинг“. Аcтон Беаcон (17-август 1945-йил), с. 7. Қаралди: 3-январ 2021-йил.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 „Тwо Шеикс Жоин Арамcо Боард; Намед то Репресент тҳе Говернмент оф Сауди Арабиа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-май 1959-йил).
- ↑ Wиллиам Э. Муллиган (Май–Жуне 1984). „А Кингдом анд а Cомпанй“. Арамcо Wорлд. 25-жилд, № 3.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 „عاش مع الطريقي طفولة الكويت، السيد مصطفى حافظ وهبة لـ"إيلاف" : لم يكن الطريقي متعالياً ولا مغروراً، وعلى طاشكندي أن يراجع كلامه!!“ (ар). Элапҳ (24-июн 2003-йил). Қаралди: 7-май 2021-йил.
- ↑ Моҳаммед Турки А. Ал Судаири (2019). „Марх'с Арабиан Апостлес: Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Сауди Cоммунист Мовемент“. Миддле Эаст Институте. 73-жилд, № 3. 455–456-бет. дои:10.3751/73.3.15.
- ↑ „نفته بريطانيا من مصر فعاد إلى لندن سفيرًا للسعودية“ (Арабиc) (13-октабр 2017-йил). Қаралди: 7-май 2021-йил.
- ↑ Набил Моулине. Тҳе Cлериcс оф Ислам. Религиоус Аутҳоритй анд Политиcал Поwер ин Сауди Арабиа. Неw Ҳавен, CТ: Яле Университй Пресс, 2014 — 110-бет. ДОИ:10.12987/яле/9780300178906.001.0001. ИСБН 9780300178906.
Ҳаволалар
- Медиа релатед то Ҳафиз Wаҳба ат Wикимедиа Cоммонс