Hafiza Sulton
Ҳафиза Ҳафса Султон[1] (усмонли туркча: حفصة سلطان; 1494-йилдан олдин – 1538-йил 10-июл) – Усмонийлар маликаси, Салим И ва Ҳафса Султоннинг қизи, султон Сулаймон И нинг опаси[2].
| Ҳафиза Султон | |
|---|---|
| Вафоти |
1538-йил 10-июн Константинопол, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия) |
| Дафн этилган жой |
Ёвуз Салим масжиди, Истанбул |
| Турмуш ўртоғи |
Дукагинзаде Аҳмед пошо (турм. 1511; деад 1515) босниялик Мустафо пошо (турм. 1522) |
| Фарзандлари |
Иккинчи никоҳ Султонзода Қора Усмоншоҳ пошо |
| Сулола | Усмонийлар |
| Отаси | Салим И |
| Онаси | Ҳафса Султон |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Келиб чиқиши
Ҳафиза Султоннинг номи манбаларда Ҳафса, Ҳафифе, Ҳафиса ёки Ҳафиза деб ҳам аталади. У 1494-йилдан олдин Қора денгиз бўйидаги Трабзон шаҳрида туғилган. Отаси Салим (султон Боязид ИИ нинг ўғли) ўша пайтда ҳали шаҳзода ва вилоят ҳокими бўлган. Онаси Салимнинг севимли жорияси Ҳафса Хотун эди[3].
1512-йилда Ҳафизанинг отаси Усмонийлар империяси султонига айланди, Ҳафиза эса 1511-йилда турмушга чиққан эди. Эри империянинг Бош вазири бўлгач, у билан бирга Константинополга кўчиб ўтган.
Никоҳи
Ҳафиза Султон икки марта турмуш қурган[4].
Биринчи бор 1511-йилда Дукагинзаде Аҳмед пошога турмушга чиққан. Эри кейинчалик Усмонийлар империясининг Бош вазири бўлган, бироқ 1515-йилда қатл этилган. Ҳафиза унинг учинчи хотини эди, Аҳмад пошо эса сулолавий никоҳларга бегона эмасди. У бундан аввал Ҳафизанинг амакиваччаси Гавҳаршоҳ Хонимсултонга уйланган, шунингдек, унинг биринчи ва иккинчи никоҳидан бўлган ўғиллари ҳам сулола аъзолари билан турмуш қурган.
Ҳафиза Султон иккинчи бор 1522-йилда босниялик Мустафо пошога турмушга чиққан. Бу никоҳдан унинг ягона фарзанди, ўғли Султонзода Қора Усмоншоҳ пошо туғилган.
Вафоти
Ҳафиза Султон 1538-йил 10-июлда Константинополда вафот этган. Ўлимидан кейин Ёвуз Салим масжидидаги Шаҳзодалар мақбарасига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Cаллед алсо Ҳафисе, Ҳафиза ор Ҳафиса.
- ↑ Пеирcе, Леслиэ П., Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире, Охфорд Университй Пресс, 1993, ИСБН 0-19-508677-5.
- ↑ Аccординг то Леслиэ Пеирcе, тҳе рулес ат тҳе тиме диcтатед тҳат cонcубинес мотҳерс оф а мале чилд но лонгер шаре тҳе султанъс бед. Со, алл оф Ҳафсаъс даугҳтерс муст тҳерефоре ҳаве беэн борн бефоре 1494, тҳе еар оф Сулеиманъс биртҳ.
- ↑ Туран, Эбру: Тҳе Марриаге оф Ибраҳим Паша; пп 24: „Дукагинзаде Аҳмед Паша, wҳо wас марриэд то оне оф Баезид’с гранддаугҳтерс, wас эхеcутед бй Селим ин 1515; сеэ ТАНСЕЛ, Явуз Султан Селим, 73“
Адабиётлар
- Пеирcе, Леслиэ П., Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире, Охфорд Университй Пресс, 1993, ИСБН 0-19-508677-5.
- Улуçай, М. Çаğатай (1992). Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен.
- Йıлмаз Öзтуна – Явуз Султан Селим
- Неcдет Сакаоğлу – Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı