Ҳафса бинт Умар (арабча: حفصة بنت عمر‎‎; тах. 605-665), ислом пайғамбари Муҳаммад с.а.в.нинг аёллари эди. У, шунингдек, Рашидун халифалигининг иккинчи халифаси Умар ибн ал-Хаттабнинг қизи. Ислом ёзувларида унинг исми кўпинча „Мўминлар онаси“ (арабча:أمّ المؤمنين, ʾумм ал -муʾминīн) унвони билан қўшиб ёзилади[1].

Ҳафса бинт Умар
Таваллуди 605-йил
Макка, Ҳижоз
Вафоти 665-йил
Турмуш ўртоғи

Ёшлик даври

Ҳафса Умар ибн ал-Хаттоб ва Зайнаб бинти Мадҳувнинг қизи ва катта фарзанди эди. У „Пайғамбар юборилишидан беш йил олдин Қурайш Каъба уйини қураётганда“, яъни 605-йилда туғилган[2].

Никоҳ

У Хунаис ибн Ҳузайфага турмушга чиққан, аммо 624-йилнинг августида бева қолган[3].

Ҳафса Р.А. кутиш муддатини тугатгандан сўнг, отаси Умар Р.А. унинг қўлларини Усмон ибн Аффонга Р.А, кейин эса Абу Бакр Р.А.га узатишни таклиф қилди лекин иккаласи ҳам уни рад этишди. Умар Р.А. Муҳаммад С.А.В.нинг олдига бориб, бундан шикоят қилганида, Муҳаммад: „Ҳафса Усмондан яхшироққа, Усмон эса Ҳафсадан яхшироққа уйланади“, деб жавоб берди[4].

Муҳаммад С.А.В ҳижрий 3-шабонда (625 йил январ охири ёки феврал боши) Ҳафса Р.А.га уйланди[5]. Бу никоҳ „ Бу Пайғамбар С.А.Вга,[6] энди унинг қайнотаси бўлган Умар Р.А. билан иттифоқ қилиш имкониятини берди.“

Эътиборга молик иш

Усмон халифа бўлгач, Қур’он матнини стандартлаштиришда Ҳафса нусхасидан фойдаланган[7]. Яна Муҳаммаддан олтмиш ҳадис ривоят қилгани айтилади[8].

Вафоти

У ҳижрий 45-йил шабон ойида, яъни 665-йилнинг октабр ёки ноябрида вафот этган. У ал-Бақийда бошқа мўмин оналари ёнига дафн этилган[9].

Зид қарашлар

Сунний қарашлар

Ҳафса суннийлар томонидан олим ва изланувчан деб кўрилади. У имонлиларнинг онаси сифатида ҳам ҳурматга сазовор.

Шиа қарашлар

Шиаларнинг қарашлари суннийликдан анча фарқ қилади. Аксарият ўн икки шиа Ҳафсани отаси Умарнинг халифалигини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Сайяри (2009). Коҳлберг, Этан; Амир-Моэззи, Моҳаммад Али (муҳ.). „Ревелатион анд Фалсифиcатион: Тҳе Китаб ал-қира'ат оф Аҳмад б. Муҳаммад ал-Сайяри: Cритиcал Эдитион wитҳ ан Интродуcтион анд Нотес бй Этан Коҳлберг анд Моҳаммад Али Амир-Моэззи“. Техц анд студиэс он тҳе Қуръāн. 4-жилд. БРИЛЛ. 103-бет. ИССН 1567-2808.
  2. ↑ Муҳаммад ибн Саад, Табақат вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина п. 56. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  3. ↑ Муҳаммад ибн Саад, Табақат вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр, п. 307. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  4. ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 пп. 56-58. Тҳе сторй ис толд ин фиве сепарате традитионс.
  5. ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 58.
  6. ↑ Марголиоутҳ, Д. С. (1905). Моҳаммед анд тҳе Рисе оф Ислам, п. 307. Неw Ёрк & Лондон: Г. П. Путнам’с Сонс.
  7. ↑ Букҳари 6:60:201.
  8. ↑ Сиддиқи, М. З. (2006). Ҳадитҳ Литературе: Иц Оригин, Девелопмент, Спеcиал Феатурес анд Cритиcисм, п. 25. Куала Лумпар: Исламиc Боок Труст.
  9. ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 60.