Ҳафсийлар — Тунисда ҳукмронлик қилган сулола (1229—1574). АлМуваҳҳидун ҳаракатининг асосчиларидан бири шайх Абу Хафс номи билан аталган. Сулола асосчиси — Абу Закариё (1229—49). Хафсийлар давлати ХИИИ асрнинг ўрталари —ХИВ—ХВ аср охирида гуллаб яшнаган. 1574-йилда Усмонли турк империяси томонидан қулатилган.