Ҳафт пайкар (форсча: هفت پیکر‎‎ Ҳафт Пейкар) ёки Баҳромнома (بهرام‌نامه, Сосонийлар императори Баҳром В га ишора қилинган) форс шоири Низомий Ганжавий томонидан 1197-йилда ёзилган ишқий достон. Бу достон унинг Хамсасининг бир қисмини ташкил этади.

Ҳафт авранг

Баҳромгўр етти гўзалга термулмоқда. Беҳзод мактаби, 1479. Низомий Ганжавий номидаги Озарбажён адабиёти миллий музейи, Боку.
Асл номи هفت پیکر
Муаллиф(лар) Низомий Ганжавий
Тил Форсча
Жанр(лар)и маснавий

Ҳафт пайкарнинг форс тилидаги асл сарлавҳасини том маънода „Етти портрет“, мажозий маънода „Етти гўзал“ деб таржима қилиш мумкин. Иккала таржима ҳам мазмунли ва шоир сўзларнинг ноаниқлигидан атайлаб фойдалангани шубҳасиз[аниқ манба керак]. Достон Аҳмадилидан бўлган Мароға ҳукмдори Аловиддин Кўрпа Арслон бин Оқсунгурга бағишланган[1]. Шеър эротик адабиётнинг дурдона асари бўлса-да, у чуқур ахлоқий асардир[1].

Асар мазмуни

„Ҳафт пайкар“ етти ҳикоядан иборат. Баҳром еттита маликани ўзига хотин қилиб олади ва маликалари учун ҳар бири ҳафтанинг бир кунига бағишланган, кун сайёраси томонидан бошқариладиган ва ўзининг рамзий рангига эга бўлган етти гумбаздан иборат сарой қуради. Баҳром ҳар бир гумбазни навбатма-навбат зиёрат қилади, у ерда зиёфат қилади, ичади, маликаларининг илтифотидан баҳраманд бўлади, ҳар бири айтган эртакни тинглайди[2].

Ҳафта куни Сайёра номи Гумбаз ранги Малика юрти Малика исми Ҳикоя
Шанба Сатурн Қора Ҳиндистон Фурак Тугалланмаган севги
Якшанба Қуёш Сариқ Туркистон Яғманоз Уйланишни истамаган қирол
Душанба Ой Яшил Хоразм Нозпари Севги касали Бишр
Сешанба Марс Қизил Сақалиба Насрин-Нуш Турандот топишмоқлари
Чоршанба Меркурий Феруза Мағриб Озарбин (Озаргун) Маҳан ва жинни
Пайшанба Юпитер Сандал Рум Ҳумай Яхшилик ва ёмонлик
Жума Венера Оқ Эрон Диросте Ошиқларнинг мусибатлари

Нашрлари ва таржималари

Ҳафт пайкарнинг танқидий нашри Ҳелмут Риттер ва Ян Рипка (Прага, Истанбул, 1934) томонидан Хамсанинг ўн беш қўлёзмаси ва Бомбей тошбосма нусхаси асосида ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Воҳид Дастгердининг танқидсиз нашри (Теҳрон, 1936 ва қайта нашрлар) ва Барот Занжоний (Теҳрон, 1994)[1] нашрлари мавжуд. Нисбатан яқинда достон озарбайжонлик олим Т. А. Маҳаррамов томонидан қайта таҳрирланган (Москва, 1987).

Шарқшунос олим Франз Эрдманн [ру] "Баҳромгўр ва рус маликаси" номли шеъридан парчанинг немис тилига шеърий таржимасини 1832-йилда Қозон шаҳрида нашр қилган[3].

Ғарбий Европа тилларида асл форс тилидан учта тўлиқ таржимаси мавжуд. Биринчиси, 1924-йилда Чарлз Эдвард Уилсон достонни инглиз тилига икки жилдда кенг эслатмалар билан таржима қилди[4]. Иккинчиси, Алессандро Баусани томонидан 1967-йилда италян тилига таржима қилган. Ниҳоят, Жулиэ Сcотт Меисами томонидан 1967-йилда чоп этилган инглизча версияси бор[5]. Э. Маттин ва Г. Ҳилл томонидан тайёрланган инглизча метатаржимаси ҳам мавжуд (Оксфорд, 1976)[1]. Қисман таржима ҳам Рудолф Гелпке томонидан немис насрида қилинган (Сюрих, 1959). Мамед Раҳим томонидан озарбайжон тилига тўлиқ шеърий таржимаси мавжуд (Боку, 1946). Рус тилига учта тўлиқ таржимаси мавжуд: Рюрик Ивневнинг шеърий таржимаси (Боку, 1947), Владимир Державин [ру] шеърий таржимаси (Москва, 1959) ва Рустам Алиевнинг насрий таржимаси (Боку, 1983).

Маданий таъсири

1940-йиллар бошида Низомий Ганжавийнинг 800 йиллигини нишонлаш учун[6] озарбайжон бастакори Узейир Ҳожибеёв достоннинг етти гўзалига еттита мусиқа ёзишни режалаштирган. Бироқ у фақат иккита қўшиқ ёзган: „Сенсиз“ (1941) ва „Севгили Жанан“ (1943)[6].

1952-йилда озарбайжон бастакори Қора Қораев Низомий Ганжавийнинг "Етти гўзал" мотивлари асосида "Етти гўзал" балетини яратди.

1959-йилда Бокуда достон қаҳрамони Баҳромгўрнинг илон аждаҳони оёғи остида ўлдиргани тасвирланган бронза ҳайкали бўлган фаввора ўрнатилди[7]. Бу ҳайкал қадимий Эрон худоси Баҳромнинг ёвуз илонни ўлдириши ҳақидаги ҳикоясига ишора қилади.

1979-йилда[8] Бокудаги Низомий Ганжавий метро бекати озарбайжонлик рассом Микайил Абдуллаев томонидан Низомий асарлари асосидаги мозаик суратлар билан безатилган[9]. Бу деворий суратларнинг учтасида "Етти гўзал" достонининг қаҳрамонлари тасвирланган.

Гиаcомо Пуccинининг "Турандот" операси сешанба куни шоҳ Баҳромга Марс билан боғланган қизил гумбазли шериги томонидан айтилган воқеага асосланган[10].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 ҲАФТ ПЕЙКАР (эн). Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Қаралди: 6-феврал 2024-йил. 
  2. ↑ Низами. Ҳафт Пайкар: А Медиэвал Персиан Романcе. Ҳаcкетт Публишинг Cомпанй, Инcорпоратед, 21 Аугуст 2015 — хвии-бет. ИСБН 978-1-62466-446-5. 
  3. ↑ Кримский А. Е.. Низами и эго изучениэ // Видающиэся русскиэ учёниэ и писатели о Низами Гянджеви / Составител, автор предисловия и редактор Рустам Алиэв. – Б.: Язичи, 1981. П. 259
  4. ↑ Низāмī оф Ганжа, Тҳе Ҳафт Паикар (тҳе Севен Беаутиэс), Cонтаининг тҳе Лифе анд Адвентурес оф Кинг Баҳрāм Гūр анд тҳе Севен Сториэс Толд ҳим бй ҳис Севен Қуээнс, транс. бй Чарлес Эдwард Wилсон (Лондон: Пробстҳаин, 1924).
  5. ↑ Низами, Ҳафт Пайкар: А Медиэвал Персиан Романcе, транс. бй Жулиэ Сcотт Меисами (Ҳаcкетт, 2015), ИСБН 9781624664304.
  6. ↑ 6,0 6,1 Сафарова З. Узеир Гаджибеков. – Баку: Язичи, 1985. – П. 61.
  7. ↑ Эфендизаде Р. М.. Архитектура Совецкого Азербайджана. – М.: Стройиздат, 1986. – П. 108.
  8. ↑ Абдуллаэв Микаил Гусейн огли // 225 лет Академии художеств СССР. Каталог виставки. – Изобразителноэ искусство, 1985. – В. ИИ. – П. 6.
  9. ↑ Эфендизаде Р. М. Архитектура Совецкого Азербайджана. – М.: Стройиздат, 1986. – П. 289.
  10. ↑ Низами. Ҳафт Пайкар: А Медиэвал Персиан Романcе. Ҳаcкетт Публишинг Cомпанй, Инcорпоратед, 21 Аугуст 2015 — хвиии-бет. ИСБН 978-1-62466-446-5. 

Адабиётлар

  • Франсуа де Блоис. Ҳафт Пейкар // Энcйcлопæдиа Ираниcа . – 2002 йил 15 декабр. – В. ХИ. – бет. 522–524.