Hai Qing
Ҳаи Қинг (хитойча: 海清; пинйин: Ҳǎи Қīнг; 1978-йил 12-январ) — Саcрифиcе (2010), Финдинг Мр. Ригҳт (2013), Оператион Ред Сеа (2018) ва Ретурн то Дуст (2022) каби машҳур филмларда суратга тушган хитойлик актриса[1]. 2009-10-йиллардаги „А Беаутифул Даугҳтер-ин-лаw Эра“ телесериалидаги роли учун у кўплаб мукофотларга номзод бўлган, жумладан, „Энг яхши аёл роли“ учун „Флйинг Апсарас Аwард“ мукофоти ва „Энг яхши актриса“ учун „Голден Эагле Аwард“ мукофотларини қўлга киритган. Ҳаи 2013-йилда Форбес Чина Cелебритй 100 рўйхатида 36-ўринни, 2014-йилда 46-ўринни ва 2015-йилда 57-ўринни эгаллаган[2][3][4]. 2015-йилда у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хитойдаги биринчи аёл элчиси бўлди[5].
| Ҳаи Қинг | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1978-йил 12-январ Жиангсу, Хитой |
| Касби | Актриса |
| Фаолият йиллари | 1997-ҳозирги кунгача |
Ҳаёти
Ҳаи 1978-йилда Нанкиндаги Гулоу туманида туғилган. У етти ёшидан бошлаб ўн икки ёшигача, токи Жиангсу провинсияси театр мактабига киришгача бўлган вақтда телекўрсатувларда иштирок эта бошлаган. 1997-йилда у Пекин кино академиясига қабул қилинди ва орадан кўп ўтмай ўзининг биринчи бадиий филми ҳисобланган „Жаде Годдесс оф Мерcй“ филмида кўриниш берди. Орадан бир неча йил ўтгач, „А Беаутифул Даугҳтер-ин-лаw Эра“ филмининг актёрлар таркибига қўшилишдан олдин, бир қатор филмларда иккинчи даражали ролларни ўйнади. Ҳаи ушбу филмдаги Гуо Ҳаи-пинг роли орқали иккита „Голден Эагле Аwардс“ ва битта „Флйинг Апсарас Аwардс“ мукофотларини қўлга киритди[6].
Ҳаи 2015-йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҲеФорШе зиёфатида бош котиб ёрдамчиси Лакшми Пури томонидан Хитойдагига БМТ Аёллар ташкилотининг биринчи рақамли элчиси этиб тайинланди[5]. Бу вазифада у аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш ва Хитойда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бериш учун ҳаракат қилиши лозим эди.
Филмографияси
| Йил | Филм | Рол | Манба |
|---|---|---|---|
| 2003-йил | Жаде Годдесс оф Мерcй | Зҳонг Нинг | [7] |
| 2010-йил | Саcрифиcе | Ченг Йинғс wифе | |
| 2013-йил | Финдинг Мр. Ригҳт | Зҳоу Йи | |
| 2018-йил | Оператион Ред Сеа | Хиа Нан | |
| 2021-йил | Мй Cоунтрй, Мй Паренц | Астронавт | |
| 2022-йил | Ретурн то Дуст | Cао Гуийинг | |
| 2023-йил | Тҳе Волунтеэрс: То тҳе Wар | Лин Қиаозҳи | |
| Беёнд тҳе Cлоудс | Зҳанг Гуимеи |
Манбалар
- ↑ Ху Хиаоди (许晓迪) (2022). (зҳ)Глобал Пеопле (Чаоянг Дистриcт, Беижинг: Пеоплеъс Даилй) 474: 92-95. ИССН 1673-6176.
- ↑ „2013 Форбес Чина Cелебритй 100 Лист: Фан Бингбинг ин Топ Спот“. ЖайнеСтарс (2013-йил 24-апрел).
- ↑ „2014 Форбес Чина Cелебритй Лист (Фулл Лист)“. Форбес (2014-йил 6-май).
- ↑ „2015 Форбес Чина Cелебритй Лист (Фулл Лист)“. Форбес (2015-йил 13-май).
- ↑ 5,0 5,1 „Аcтресс Ҳаи Қинг аппоинтед УН Wомен Натионал Амбассадор фор Чина“. УН Wомен (2015-йил 29-октябр). Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ „Ҳаи Қинг“. Алл-Чина Wомен'с Федератион. 2020-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ „玉观音 的全部演职员“. мовиэ.доубан.cом. Қаралди: 2024-йил 23-январ.