Hajmdor ip
Ҳажмдор ип — табиий ва сунъий тўқимачилик толаларидан ҳажмийроқ ва чўзилувчанроқ қилиб бўшгина йигириладиган (текстурланган) ип. Бир неча якка толани қўшиб йигириш йўли билан ҳосил қилинади. Оддий тўқимачилик ипидан момиқроқ структураси, катта солиштирма ҳажми, бурамадорлиги, эластик чўзилувчанлиги билан фарқ қилади. Ипларининг таркиби бўйича бир жинсли (мас, пахта, жун, ипак, вис-коза ва бошқалар) ва аралаш (мас, зигир ацетат-лавсан, вискозани бураб йигирилган) бўлиши мумкин. Ҳажмдор ипдан ҳавони яхши ўтказадиган, гигроско-пиклиги юқори, осонгина букланувчан газлама ва трикотажлар, пайпоқ, сунъий мўйна ва бошқа тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |