Hajviya
Ҳажвия — бадиий адабиёт турларидан; сатира ва юмор. Ҳажвий асарлар танқидий руҳда бўлади. Ўтмишда Шарқ халқлари, шу жумладан, ўзбек адабиётида, асосан, шеърият ва фолклорда мустақил жанр сифатида ривожланган. Уларда жамият ҳаётининг, шунингдек, айрим гуруҳ ёки шахсларнинг аксарият ёмон томонлари тасвирланади. Ҳ.да танқид қилинувчи объектга қаратилган киноявий масхараловчи ёки фош этувчи кулги асарнинг ғоявий мундарижасини ва бадиий воситаларини белгилайди. Ҳ. турли жанрларда ёзилиши мумкин. Мас, "Ўлик жонлар" (Н.В.Гогол) ҳажвий роман шаклида, "Майсаранинг иши" (Ҳамза), "Сўнгги нусхалар" (А.Қаҳҳор) ҳажвий песа шаклида, "Ёвуз ниятли кишилар" (А.Че-хов), "Судхўрнинг ўлими" (С.Айний), "Қабрдан товуш" (А.Қаҳҳор) ҳажвий ҳикоя шаклида, "Тўйи Иқон бачча" (Муқимий), "Ҳажви йикчи эшон" (Завқий) ҳажвий шеър- шаклида, "Бизнинг мулоҳазаларимиз" (А.Қаҳҳор) ҳажвий фелетон шаклида ёзилган.
Ҳажвий асарларда воқеани бўрттириб тасвирлаш, муболаға ва фанта-зиядан кенг фойдаланиш характерли. Ҳ. жамият ҳаётидаги айрим иллатларни йўқотишга, камчиликларни туза-тишга, олдини олишга хизмат қилади (яна қаранг Сатира).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |