Ҳакан Кадир Балта (талаффузи: Ҳоқон Болта) (1983-йил 23-мартда туғилган) — истеъфодаги туркиялик профессионал футболчи, Суперлигада „Галатасарой“ клубида ҳимоячи сифатида ўйнаган. 2018/2019-йилги мавсум бошида у клуб билан 10 йилдан кўпроқ вақт ўтказганидан сўнг шартномасини бекор қилган.

Ҳакан Балта
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳакан Кадир Балта
Таваллуд санаси 1983-йил 23-март (1983-03-23) (43 ёш)
Таваллуд жойи Берлин, Ғарбий Германия
Бўйи 1.84 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2003 Ҳертҳа БСC ИИ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2007 Манисаспор 116 (23)
2007—2018 Галатасарай 253 (11)
Миллий терма жамоа‡
2006—2016 Туркия 50 (2)
Бошқарган клублари
2020—2022 Галатасарай (Мураббий ёрдамчиси)
2022- Галатасарай У19
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(21-май 2017-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (19-октябр 2015-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Галатасарой

У 2007-йил сентябрида Галатасарой билан шартнома имзолашдан олдин „Ҳерта Берлин ИИ“ ва „Манисаспор“ клубларида ўйнаган..Мавсумнинг сўнгги ўйинида у „Галатасарой“ учун чемпионликни таъминлаган голни урган ва „Галатасарой“ билан 2007/2008 Суперлигада ғолиб чиқган.

2010/2011-йилги мавсум

2010-йил август ойида ФC Карпатй Лвивга қарши 2010/2011-йилги УЭФА Европа Лигаси плей-офф ўйинида йўл қўйган сўнгги дақиқада хатоси учун Галатасарой мусобақадан чиқиб кетган.

2011/2012-йилги мавсум

Ҳакан 2011- йилнинг ноябр ойида „Газиантепспор“га қарши ўйинда

2011/2012-йилги Суперлига Галатасарой учун тикланиш йили бўлган. Янги сайланган президент Унал Айсал бошчилигидаги янги бошқарув кенгаши билан клуб Фотиҳ Теримни бош мураббий этиб тайинлаган. Ҳакан Балта Терим бошқарувида ва янги жамоа аъзолари билан бир қаторда ўз фаолиятини яхшилаган. У мавсум давомида мунтазам бошланғич таркиб ўйинчиси бўлган. „Галатасарой“ азалий рақиби „Фенербахче“га қарши кечган дербида 2:1 ҳисобида ортда бораётган эди, Балта жарима майдони ичида чап оёқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган. Бу натижа „Галатасарой“нинг лигада пешқадамлигини сақлаб қолишга ёрдам берган. Ўша мавсум „Галатасарой“ чемпионликни қўлга киритган.

2012/2013-йилги мавсум

Айхан Акман жамоани тарк этгач, Ҳакан жамоа сардорларидан бирига айланган ва 12-август куни Суперлига 2012/2013-йилги мавсум ўйинида Галатасарой Суперкубокда рақиби Фенербахчега қарши 3-2 ҳисобида ғалаба қозонганда, жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушган.

У ўзининг 2012/2013-йилги Суперлигадаги янги мавсумдаги илк голини 2012-йил 19-октябрда „Генçлербирлиги“га қарши ўйинда киритган, бу гол улар 3:2 ҳисобида ортда қолаётганида, финал ҳуштаги чалиниш арафасида якуний ҳисобни 3:3га келтирган.

Халқаро фаолияти

Ҳакан 2010-йилда Туркия терма жамоаси таркибида

2006-йилнинг апрел ойида Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинида (1:1) миллий терма жамоа сафида дебют қилган, Евро-2008 саралаш босқичидаги сўнги ўйинга қадар Ҳакан майдонга тушурилмаган. У Евро-2008 саралашида Норвегия ва Босния-Герсеговинага қарши ўйинга чақирилган. У ҳар иккала ғалабанинг 90 дақиқасини тўлиқ майдонда ўтказган ва бу Фотиҳ Терим шогирдларининг Австрия ва Швейсариядаги мусобақада иштирокини таъминлаган. У Туркиянинг Евро-2008даги барча ўйинларида доимий асосий таркибда майдонга тушган. Туркия сўнгги дақиқаларда кетма-кет ғалаба қозониб, ярим финалга чиқган. У Гуус Хиддинк бошқарувида ҳам асосий жамоа аъзоси бўлишни давом эттирган. У УЭФА Евро-2012 саралаш ўйинида Германияга қарши ўйинда Туркиянинг ягона голини киритган.

Мураббийлик фаолияти

2022-йил 8-февралдан бошлаб Футбол А жамоасида маъмурий директор ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган Балта, Галатасаройнинг 19 ёшгача бўлганлар футбол жамоасининг техник директори вазифасини ҳам бажаради[1].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Лига кубоги Европа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Манисаспор 2003—2004 26 5 3 0 — — 29 5
2004—2005 27 5 0 0 — — 27 5
2005—2006 31 3 1 0 — — 32 3
2006—2007 28 4 7 2 — — 35 6
2007—2008 4 2 0 0 — — 4 2
Жами 116 19 11 2 — — 127 21
Галатасарай 2007—2008 27 3 4 0 1 0 1 0 33 3
2008—2009 28 1 6 0 — 8 0 42 1
2009—2010 25 1 3 0 — 8 1 36 2
2010—2011 20 1 4 0 — 4 0 28 1
2011—2012 37 1 1 0 — — 38 1
2012—2013 14 1 1 0 1 0 1 0 17 1
2013—2014 24 0 9 0 1 0 3 0 37 0
2014—2015 21 1 7 0 1 0 2 1 31 2
2015—2016 27 1 8 0 1 0 8 0 44 1
2016—2017 22 0 0 0 1 1 — 23 1
Жами 247 10 43 0 6 1 35 2 332 13
Карерада жами 363 29 54 2 6 1 35 2 460 34

Халқаро

Туркия терма жамоаси
Йил Ўйин Гол
2006 1 0
2007 2 0
2008 14 1
2009 7 0
2010 3 0
2011 7 1
2012 0 0
2013 0 0
2014 3 0
2015 6 0
2016 7 0
Жами 50 2

Халқаро майдондаги голлар

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 20.05.2008 Биэлефелд, Германия  Словакия 1 — 0 1-0 Ўртоқлик
2. 7.10.2011 Истанбул, Туркия  Германия 1 — 2 1-3 УЭФА Евро-2012 саралаши

== Ютуқлар ==; Галатасарой

  • Суперлига (5): 2007—2008, 2011—2012, 2012—2013, 2014—2015, 2017—2018
  • Туркия кубоги (3): 2013—2014, 2014—2015, 2015—2016
  • Супер Кубоги (5): 2008, 2012, 2013, 2015, 2016; Туркия
  • УЭФА Европа чемпионати бронза медали совриндори: 2008[2][3][4]

Манбалар

  1. ↑ „Галатасарай У19 Такıмıнда Ҳакан Балта дöнеми...“ (туркча). Қаралди: 8-феврал 2022-йил.
  2. ↑ „Регулатионс оф тҳеУЭФА Эуропеан Фоотбалл Чампионшип“. УЭФА.cом. Қаралди: 4-декабр 2020-йил.
  3. ↑ „Германй-Туркей | Лине-упс | УЭФА ЭУРО“. УЭФА.cом. Қаралди: 4-декабр 2020-йил.
  4. ↑ „УЭФА ЭУРО 2008™ сқуад лисц анноунcед“. УЭФА.cом (28-май 2008-йил). Қаралди: 4-декабр 2020-йил.