Википедияда исми Ҳаким ва фамилияси Бердиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳаким Эшбаэвич Бердиев — ўзбек давлат арбоби, 1992-йил 24-февралдан 1993-йил 13-апрелгача Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Ҳаким Эшбаэвич Бердиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1938-йил 10-май (1938-05-10) (88 ёш)
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Тупар қишлоғи,
Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги OʻzbekistonЎзбекистон
Таълим Ўрта Осиё политехника институти (1960)
Илмий унвони муҳандис-механик
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1938-йил 10-майда Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Тупар қишлоғида туғилган.

1960-йилда Ўрта Осиё политехника институтини тамомлаган.

1962-йилдан 1991-йилгача КПСС аъзоси ҳисобланган. 1960-йилдан (9 йил давомида) Шеробод туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош муҳандиси лавозимида ишлаган. 1969-1985-йилларда — Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Кейинчалик, 1985-йилда Шеробод РК КПУ биринчи котиби, 1989-йилда эса КПУ Сурхондарё вилоят комитети биринчи котиби бўлиб ишлаган[1].

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йилдан 1993-йил 15-апрелгача Сурхондарё вилояти ҳокими бўлган.

1993-йил 15-апрелда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланган[2][3].

Манбалар

  1. ↑ „БЕРДЫЕВ Хаким Эшбаевич | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.
  2. ↑ „Выпуск № 44 (22945) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.
  3. ↑ „Выпуск № 45 (22946) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.