Hakim Samarqandiy
- Википедияда исми Ҳаким бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ҳаким Самарқандий(арабча: حكيم سمرقندي — Ҳаким Самарқандий — Тўлиқ исми: Абулқосим Ишоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Ҳаким Самарқандий (вафоти 953-йил)) — Муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва воиз.
Ҳаким Самарқандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 953-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Муҳаддис, Фақиҳ, Мутакаллим, Воиз |
Ҳаёти
Ҳаким Самарқандий Шайхулислом номи билан машҳур бўлиб, у ўз замонасининг машҳур ҳадисшуноси, фиқҳшуноси, мутакаллими ва воизи сифатида бутун мусулмон оламида танилган. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида маълумотлар келтирилган араб тилидаги манбаларда олимнинг тавваллуд йилии ҳақида ҳеч қандай сана кўрсатилмаган. Аммо унинг вафот ҳақида барча ёзма манбаларда 342/953 милодий йили қайд этилиб, Самарқанднинг машҳур Чокардиза қабристонига дафн этилганлиги таъкидланади. Маълумки, милодий ИХ-Х асрлар Мовароуннаҳр ўлкасида диний ва дунёвий илмлар гуллаб яшнаган давр бўлиб, бу минтақадан кўплаб алломалар етишиб чиқан. Бинобарин, илм-фан тараққий қилган айни шу даврда Самарқанда Ҳаким Самарқандий таваллуд топган. Ёзма манбаларда кўрсатилишича, ёшлигидан илм-маърифатга катта қизиқиш билан интилган Ҳаким ўша даврнинг кўплаб таниқли олимларидан сабоқ олади. Жумладан, унинг устозларидан ўша замонда катта шуҳрат қозонган буюк алломалардан Абулҳасан Али Рустуғфоний, Муҳаммад ибн Фазл Балхий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Бакр Варроқ, Муҳаммад ибн Ҳузайм Қаллос, Абу Наср Иёдий, Абдуллоҳ ибн Саҳл Розийларни кўрсатиш мумкин. У мазкур олимлардан тафсир, ҳадис, айниқса, фиқҳ ва калом илмларидан ҳар томонлама чуқур таълим олган ва ўз даврининг йирик олими даражасига етишган. Таниқли олмон тадқиқотчиси Улрих Рудолф ўзининг „Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти“ номли китобида аллома ҳақида кўп маълумотлар келтиради. Унинг ёзишича, ўша давр ҳукмдорларидан Исмоил ибн Аҳмад (892-907-йилда ҳукмронлик қилган) Самарқанд, Бухоро ва Мовароуннаҳрнинг шаҳарларидан олимларни чорлаб, уларни ақидавий масалаларни тўғри талқин қиладиган мукаммал, ягона қоидалар мажмуасини яратишга даъват этган. Бу том маънода фойдали маънавий, маърифий дастурсимон мажмуани тасниф этишдан кўзланган мақсад минтақада илдиз отишга улгуриб, муборак ислом дини мазмун-моҳиятини бузиб талқин қиладиган турли оқим ва тоифаларни бартараф қилиш эди. Амалда эса бу бир пайтнинг ўзида ҳанафия таълимоти ҳам уламолар, ҳам ҳокимларнинг икки ёқлама нуфузига таянгани уланоқ катта аҳамият касб этиши кафолатланган қатъий қоидалар мажмуига ҳам эга бўлмоқ лозим, деган гап эди. Шунга кўра, йиғилган олимлар томонидан бундай қоидалар мажмуасини яратиш зиммасига юклатилган шахс ҳам шунга муносиб равишда умумхалқ томонидан тан олинган нуфузли олим бўлмоғи лозимлиги табиий талаб эди. Бу ўта шарафли ва айни вақтда катта мас’улиятли вазифа Ҳаким Самарқандий зиммасига юкланди. Чунки у кўпгина диний масалаларнинг чуқур билимдони, бид’атга қарши муросасиз курашчи сифатида катта ҳурматга сазовор, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилган таниқли олим бўлиб, буни унинг фиқҳ соҳасида эгаллаб турган лавозими ҳам тасдиқларди. Зеро, у ўзининг она шаҳри Самарқандда узоқ йиллар бош қози лавозимида фаолият кўрсатган. Насафлик аллома Абулму’ин Насафий (1027-1114-йиллар) „Табсирату-л-адилла фи усули-д-дин ала тарийқ-л-имом Абу Мансур Мотуридий“ („Дин усулларини Имом Абу Мансур Мотуридий йўлига биноан далиллар билан кўрсатиш“) номли йирик асарида ёзишича, у Ҳаким Самарқандий Самарқандда бош қози лавозимида турган пайтда, яъни 944-йилда вафот этган. устози Имом Мотуридийнинг қабри устига „Бу қабр ўз ақл-заковати ва тафаккури билан кўплаб илмларнинг юксак чўққисини забт этган, у илмларнинг дунё бўйлаб тарқалишида бутун куч-қуввати ва салоҳиятини аямай сарфлаган, дину диёнат соҳасидаги асари унга мислсиз шону шавкат келтирган, умри бўйи инсонларга илмнинг лаззатли мевасини улашган алломанинг қабридир“, деган битикни ёзишларини амр қилган.
Фаолияти
Ҳаким Самарқандийга юклатилган вазифа фиқҳ ёки тасаввуф соҳаларидан кўра моҳият эътибори билан кўпроқ илоҳиёт масалаларига тегишли эди. У ҳанафийя таълимотининг асосий хусусиятларини акс эттирган ҳамда барча учун бирдек тушунарли, оммабоп бўлган қоидалар мажмуасини яратмоғи лозим эди. Унинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларининг маҳсули сифатида юзага келган асар, кейинроқ, қисқача „Китобу-с-саводи-л-аъзам“ номи билан машҳур бўлиб, тўлиғича „Радд ала ашоби-л-аҳво ал-мусаммо китобу-с-саводи-л-аъзам ала мазҳаби-л-имом Абу Ҳанифа“ деб аталади. Олимнинг мазкур асари ўша асрнинг ўзидаёқ [[форс тили]]га ўгирилиб, кенг кўламда ўқиладиган ҳамда дарслик сифатида фойдаланиладиган қимматли манбалардан бирига айланган. Шунингдек, унинг дастлабки арабча матни усмонли турклар даврида китобат этилган бўлиб, булардан ташқари, унинг Қоҳира (1837-йил), Истанбул (1870, 1886, 1894-йиллар) нашрлари ҳам мавжуд. Ҳозирги замон турк тилига қилинган таржимаси Ойини Афанди Булғорий томонидан 1842-йилда Булоқда нашр этилган. Асар 1887-йилда Қозонда ҳам нашр этилиб, 1881-йилда татар тилига қилинган таржимаси ҳам чп этилган. Шунингдек, „Ас-саводу-л-аъзам“ А. Ҳабибий томонидан форсга ҳам таржима қилиниб, 1969-йилда Теҳронда нашрдан чиққан. Бундан қарийб 30-йил муқаддам эса тадқиқотчи Ф. О. А. Умар томонидан Эдинбургда докторлик диссертасияси сифатида тадқиқ этилиб, инглиз тилига ҳам таржима қилинган. Юқорида қайд этилгандек, Ҳаким Самарқандий яшаган даврларда мусулмон оламининг турли томонларида, шу жумладан, Мовароуннаҳр ўлкасида ҳам турли хил оқим ва фирқалар пайдо бўлади. Улар ислом динини бузиб талқин қилиб, нотўғри ақидалар тарқатишар, бунинг натижасида, кўп мусулмонлар ҳидоят йўлидан оғиб, ҳақиқий исломий ақидаларидан узоқлашиб қолган эдилар. Адашганни ҳам залолат йўлига бошлаган турли фирқа ва оқимларнинг нотўғри, зарарли қарашларига қарши, буюк имом Абу Мансур Мотуридий билан биргаликда, у зотнинг сафдоши ва шогирди Ҳаким Самарқандий тарқала бошлаган бузуқ оқимларга кескин зарба берадилар. Ҳаким Самарқандийнинг шоҳ асари „Ас-саводу-л- аъзам“ бўлиб, у ИХ- Х асрнинг туташ давридаги Мовароуннаҳр ҳанафийларининг калом илмига оид бўлган нодир асар ҳисобланади. Ҳаким Самарқандийнинг мазкур асари 62 масалага бўлинган. Лекин К. Броккелманнинг „Араб адабиёти тарихи“ китоби (1-жилд, 174-6.)да бу асарнинг номи „Ас-суалу-л-аъзам“ („Буюк савол“) деб кўрсатилган. Абу Мансур Мотуридий ва Ҳаким Самарқандийлар Самарқанддаги кўплаб мадрасаларни ўз қўлига олган исломга қарши кишилар деб саналган му’тазалий ва карромийларга қарши кураш олиб борган. Ҳаким Самарқандий илмий-маънавий меросида „Ас-саводу-л-аъзам“ билан бир қаторда „Ал-эътиқод“ номли асари ҳам бўлиб, бу асар ҳам ҳозирги вақтгача бутун дунё олиму уламоларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.[1]
Асарлари
“Ас-саводу-л-а’зам” ва “Ал-э’тиқод”.
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 586-588.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |