Википедияда исми Ҳаким ва фамилияси Тоиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳаким Тоиров (1947.8.8, Шофиркон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2003). Бухоро педагогика институтининг филология факултетини тугатган (1974). 1974-йилдан Шофиркон туманидаги 15-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дарсни янги педагогик технологиялар асосида ўтади. "Атамалар тўплами", "Мушоира дарси", "Ўқитувчининг луғат дафтарчаси" каби услубий қўлланмалар муаллифи.