Зиёсферада исми Ҳакима ва фамилияси Фозилова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳакима Фозилова (1952.4.2, Тошкент шаҳри) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент педагогика институтини тугатган (1988). 1971—97 йилларда Тошкент шаҳридаги мактабларда бошланғич синф ўқитувчиси, 1997-йилдан Сергели туманидаги 318-ихтисослашган мактаб , боғча мажмуаси директори ўринбосари.