Hakuna Matata
Ҳакуна Матата, яна, Акуна Матата (суа.: Ҳакуна Матата; таржимаси „ташвишсиз ҳаёт“) – „Қирол шер“ (1994) анимацион филмидаги қўшиқ бўлиб[1][2], Оскар мукофотига „Энг яхши оригинал қўшиқ“ номинациясида номзод бўлган. Мусиқаси Элтон Жоҳн, сўзлари Тим Риcетомонидан ёзилган. Америка кино санъати институти томонидан тузилган кино тарихидаги энг яхши қўшиқлар рўйхатида 99-ўринни эгаллаган[3].
| „Ҳакуна Матата“ | |
|---|---|
| Натҳан Лане, Эрниэ Сабелла, Жасон Wеавер ва Жосепҳ Wиллиамс қўшиғи | |
| Тҳе Лион Кинг албомидан | |
| Б томон | „Ҳе Ливес ин Ёу“ |
| Чиқарилган санаси | 1-июн 1994-йил |
| Давомийлиги | 3:33 |
| Лейбл | Wалт Дисней |
| Бастакор(лар) | Элтон Жоҳн |
| Лирик ижодкор(лар) | Тим Риcе |
| Продюсер(лар) | |
Қўшиқ тарихи
Қўшиқнинг мусиқаси ва куйини Элтон Жоҳн, сўзини Тим Риcе ёзган. Мултфилмда қўшиқни Тимон (сурикат, Натҳан Лане овоз берган), Пумбаа (тўнғиз, Эрниэ Сабелла овоз берган) ва Симба (ёш шер, Жасон Wеавер ва Жосепҳ Wиллиамс овоз берган) куйлайди. Воқеа Муфасанинг ўлимидан кейин содир бўлади. Унда Тимон ва Пумбаа Симба билан суҳбатлашиб, унга ўзининг ташвишли ўтмишидан воз кечиш ва ташвишларини унутиш кераклиги ҳақида гапиришади. Қўшиқ давомида Симба аста-секин шер боласидан катта шерга айланиб боради. Қўшиқда, шунингдек, Пумбаанинг ўтмиши ҳақида ҳам ҳикоя қилинади: унинг ҳаддан ташқари метеоризми туфайли ҳайвонлар жамиятидан қувиб юборилганлиги тушунтирилади. Қўшиқ оркестр, шунингдек, бошқа кўплаб мусиқий асбоблар, шу жумладан мураккаб зарбли мусиқий асбоблар ёрдамида ижро этилган. Айтишларича, Риcе қўшиқ матнини „Боттом“ комедия сериалини томоша қилиб ўйлаб топган ва сериал юлдузлари бўлган Рик Маялл, Адриан Эдмондсон Тимон ва Пумбаа ролини ўйнашларини хоҳлаган[4].
„Рҳйтҳм оф тҳе Приде Ландс“ албоми учун яратилган қўшиқнинг иккинчи варианти Жиммй Cлифф ва Лебо М томонидан ижро этилган[5]. Ушбу версияда бироз ўзгартирилган, илгари берилмаган, Тимоннинг ўтмишига бағишланган шеър ҳам мавжуд. У қисман аранжировка қилиш орқали қайта ёзилган. Қўшиқнинг бу версияси „Б“ томонида „Ҳе Ливес ин Ёу“ билан биргаликда сингл сифатида чиқарилган ва мултфилмнинг Бродвей театрида қўйилган кўринишида ишлатилган.
Композициялар рўйхати
CД сингл
- „Ҳакуна Матата“ – 4:24
- „Ҳе Ливес ин Ёу“ – 4:51
CД махи
- „Ҳакуна Матата“ (радио версияси) – 3:50
- „Wартҳог Рҳапсодй“ Натҳан Лане ва Эрниэ Сабелла – 3:06
- „Ҳакуна Матата“ (албомн версияси) – 4:24
Манбалар
- ↑ Кинг, Алех П.. Ҳит-параде — 20 анс де тубес (фр). Пасcал, 2004 — 339-бет. ИСБН 2-35019-009-9.
- ↑ Аcадемй оф Мотион Пиcтуре Арц анд Сcиэнcес. „Аcадемй Аwардс Датабасе“. Қаралди: 2008-йил 2-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „АФИ'с 100 Еарс...100 Сонгс“ (эн). Американский институт киноискусства (2004). 2012-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-сентябр.
- ↑ Аcадемй оф Мотион Пиcтуре Арц анд Сcиэнcес. „Аcадемй Аwардс Датабасе“. Қаралди: 2008-йил 2-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „Бубблинг Ундер Ҳот 100 Синглес“. Биллбоард. Май 27, 1995. 109-бет. Қаралди: Април 6, 2020.