Византия империясининг таянчи, ҳал қилувчи Ярмук жангидан сўнг шимолий Левантда қолган оз сонли Византия қал’аларидан бири бўлган Ҳалаб қамали ҳижрий 637-йилнинг август-октябр ойлари орасида содир бўлган.

Ҳалаб қамали (637)
Мусулмонларнинг Сурияга босқинининг бир қисми
(Араб–Византия жанглари)
Саналар ҳижрий 637-йил август–октябр
Уруш ери Ҳалаб, Византия Сурияси
Натижа Рошидун халифалигининг ғалабаси
Ҳудудий
ўзгаришлар
Ҳалаб Рошидун халифалиги томонидан забт этилган
Қўмондонлар
Холид ибн Валид
Абу Убайда ибн Жарроҳ
Жоачим
Кучлар
17,000 Номаълум

Тарихи

Ярмук жангидаги ҳал қилувчи ғалабадан сўнг мусулмон қўшинлари шимолга, Суриянинг ичкарисига юриш қилди. Кўплаб йирик ва кичик шаҳарларни эгаллагандан сўнг Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ва Холид ибн Валид Қиннасарин шаҳрида учрашиб, Ҳалабга йўл олдилар. У ерда Рим генерали Жоачим бошчилигидаги кучли гарнизон қал’ани ҳимоя қилаётган эди. Ҳалаб катта девор билан ўралган шаҳар ва ундан ташқарида, тепалик устида жойлашган, деярли забт этиб бўлмайдиган кичикроқ қал’адан иборат бўлиб, кенг хандақ билан ўраб олинган ва чорак милдан бироз каттароқ ҳудудни эгаллаган эди.

Жанг

Ҳалабдаги Византия қўмондони Жоачим қал’а ташқарисидаги очиқ жойда Холид ва Абу Убайда қўмондонлиги остидаги мусулмон қўшинини кутиб олди. Мусулмонларга қарши кечган жангда мағлубиятга учрагач, шошганча қал’а томон чекинди. Жоачим қамални ёриб ўтиш учун кўплаб ҳужум уюштирди, бироқ ҳар сафар муваффақияцизликка учради. Византия императори Ҳераклеиос томонидан Жоачимга ҳеч қандай ёрдам кучлари юборилмаган (император ёрдам юборишга қодир ҳам эмас эди). Натижада, тахминан 637-йилнинг октябр ойида римликлар тинчлик шартлари асосида таслим бўлди ва гарнизон аскарларига кетишга рухсат берилди.

Уруш оқибати

Жоачим 4000 нафар юнон аскари билан биргаликда ислом динини қабул қилди. Кейинчалик халифаликка содиқ ва моҳир саркарда сифатида ўзини намоён қилди ҳамда турли мусулмон қўмондонлари қўл остида жанг олиб борди[1]. Бироқ Петер Cраwфорднинг сўзларига кўра, Жоачимнинг 4000 аскари билан бирга исломни қабул қилгани ҳақидаги маълумотлар шубҳали[2]. Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ Молик ал-Аштар бошчилигидаги қўшинни Азаз шаҳрини эгаллаш учун юборди. Мусулмонлар Рим деб атаган минтақа, ҳозирги Жанубий Туркиянинг Тавр тоғларидан шарқдаги ҳудудини ўз ичига олади. Молик ал-Аштар Жоачимнинг ёрдами билан Азазни қўлга олган ва маҳаллий аҳоли билан шартнома имзолаб, Ҳалабга қайтиб келди. Азазнинг қўлга киритилиши ва душмандан тозаланиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Рим қўшинларининг Ҳалаб шимолида қолмаслигини таъминлаш керак эди. Акс ҳолда, улар мусулмон қўшинларининг ён ва орқа томонларига ҳужум қилиш хавфини туғдириши мумкин эди. Молик ал-Аштар қўшин сафига қайтиши билан Абу Убайда ғарб томон юриш қилиб, Антиохияни қўлга киритиш учун ҳаракат бошлади. Шаҳар 637-йил 30-октябрда бўлиб ўтган Темир кўприк жангидан сўнг эгаллаб олинган[1].

Манбалар

Адабиётлар