Ҳалил İбраҳим Дервиşоğлу(1999-йил 8-декабрда туғилган) — профессионал футболчи, Премер-лиганинг „Брентфорд“ клуби ва Туркия терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди. Дервиşоğлу фаолиятини ўз ватани Нидерландиядаги „Спарта Роттердам“ жамоасида бошлаган ва 2020-йилда Брентфордга ўтган.

Ҳалил Дервиşоğлу
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳалил İбраҳим Дервиşоğлу
Таваллуд санаси 1999-йил 8-декабр (1999-12-08) (26 ёш)
Таваллуд жойи Роттердам, Нидерландия
Бўйи 1.83м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Брентфорд
Рақами 21
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009-2018 Спарта Роттердам
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017-2018 Жонг Спарта 36 (25)
2018-2020 Спарта Роттердам 51 (15)
2020- Брентфорд 5 (0)
2020 → Тwенте (ижара) 9 (0)
2021 → Галатасарай (ижара) 12 (3)
2021-2022 → Галатасарай (ижара) 28 (4)
Миллий терма жамоа
2018 Туркия У19 2 (0)
2018-2020 Туркия У21 11 (8)
2021- Туркия 13 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 7-август учун)

Клублардаги фаолияти

Спарта Роттердам

Дервиşоğлу Спарта Роттердам академиясига 10 ёшида қўшилади ва 2017-2018-йилда Тwеэде Дивизион мавсумининг бошида клубнинг захира жамоасига киритилади[1]. Дервиşоğлу 2018-2019-йилги Ээрсте Дивизиони мавсумида мунтазам асосий таркибдан жой олади[2].

2019-йил август ойида Дервиşоğлу 2020-йил 1-январда Хет Кастеэлни тарк этиш учун олдиндан шартнома имзолади[3]. У 2019-2020-йилги мавсумнинг биринчи ярмида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уради ва умумий ҳисобда жамоа таркибида 58 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган футболчи сифатида клубни тарк этди.

Брентфорд

2019-йил 9-августда Дервиşоğлу 2020-йил 1-январида[3] Англия чемпионатининг „Брентфорд“ клубига 3 миллион евро эвазига қўшилиш учун олдиндан шартнома имзолади[4]. У тўрт ярим йиллик шартнома имзолайди ва 2020-йил 3-январида Брентфорд футболчиси сифатида эълон қилинади[5][6]. Дервиşоğлу 2019-2020-йилги мавсумнинг қолган қисмида 7 та ўйинда майдонга тушади ва унинг жамоаси 2020-йилги плей-офф чемпионат финалида мағлубиятга учрайди[7].

2020-2021-йилги мавсумнинг биринчи ойида ЭФЛ кубогида атиги бир марта захирадан майдонга тушади. Дервиşоğлу ижарада юрган пайтида Брентфорд 2021-йилги плей-офф чемпионат финалидаги ғалабадан сўнг Премер-лигага кўтарилади[8].

Бош мураббий Томас Франк томонидан 2021-2022-йил мавсумидаги дастлабки тўртта ўйиннинг ҳар бирида асосий таркибга киритилганига қарамай, Дервиşоğлу бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушади. 2021-йил 1-сентябрда Дервиşоğлу ўз устида ишлаши ва ривожланиши учун 2021-2022-йилги мавсум охиригача ижара асосида „Тwенте“ жамоасига ўтиб кетади[9].

ФC Тwенте (ижара)

2020-йил 6-октябрда Дервиşоğлу Эредивизионнинг „Тwенте“ клубига 2020-2021-йилги мавсум охиригача ижара асосида қўшилади[10]. 10 та ўйинда гол ура олмаганидан сўнг унинг ижараси 2021-йилнинг 1-январида муддатидан олдин тугатилади[11].

Галатасарай (ижара)

2021-йилнинг 25-январида Дервиşоğлу Туркиянинг Суперлига клуби „Галатасарой“га 2020-2021 -йилги мавсум охиригача ижара асосида ўтади[12]. CОВИД-19 тести ижобий бўлгани сабабли ўз фаолиятини кечроқ бошлаган[13]. Дервиşоğлу мавсум охирида асосий таркибга қўшилиб, сўнгги тўртта ўйинда учта гол уради. Аммо клуб якунда битта гол фарқи билан Суперлига чемпионлигини қўлдан бой беради. У жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уради[14]. 2021-йил 1-сентабр куни Дервиşоğлу 2021-2022- йилги мавсум охиригача ижара асосида Турк Телеком стадионига қайтади[15]. Ушбу мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уради[16].

Халқаро фаолияти

Асли турк бўлган Дервиşоğлу Голландия ёки Туркия терма жамоаларида ўйнаш ҳуқуқига эга эди[5]. Туркиянинг У19 ва У21 тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган. Дервиşоğлу Туркиянинг Евро-2020 терма жамоасига киритилади ва 2021-йил 27-май куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинида жамоадаги биринчи ўйинини ўтказади[17]. Дервиşоğлу Евро-2020да Туркиянинг гуруҳ босқичидан чиқиш олдидан яна 2та ўйинда захирадан майдонга тушади[18].

Фаолияти статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Жонг Спарта Роттердам 2017-18 Тwеэде Дивисиэ 26 21 ― ― ― ― 26 21
2018-19 10 4 ― ― ― ― 10 4
Жами 36 25 ― ― ― ― 36 25
Спарта Роттердам 2017-18 Эредивисиэ 0 0 0 0 ― ― 2 0 2 0
2018-19 Ээрсте Дивисиэ 34 10 1 0 ― ― 2 1 37 11
2019-20 Эредивисиэ 17 5 2 0 ― ― ― 19 5
Жами 51 15 3 0 ― ― 4 1 58 16
Брентфорд 2019-20 Чампионшип 4 0 2 0 ― ― 1 0 7 0
2020-21 0 0 1 1 1 0 ― ― 2 1
2021-22 Премер лига 0 0 ― 1 0 ― ― 1 0
2022-23 1 0 0 0 0 0 ― ― 1 0
Жами 5 0 3 1 2 0 ― 1 0 11 1
ФC Тwенте (ижара) 2020-21 Эредивисиэ 9 0 1 0 ― ― ― 10 0
Галатасарай (ижара) 2020-21 Сüпер Лига 12 3 0 0 ― ― ― 12 3
Галатасарай (ижара) 2021-22 Сüпер Лига 28 4 1 1 ― 4 0 ― 33 5
Жами 40 7 1 1 ― 4 0 ― 45 8
Фаолиятида жами 141 47 8 2 2 0 4 0 5 1 160 50

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
курка 2021 9 4
2022 4 2
Жами 13 6
Ҳалил Дервишоғлу томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа Мнб.
1 2021-йил 27-май Баҳçэşэҳир Окуллари стадиони, Алания, Туркия  Озарбайжон 1-1 2-1 Ўртоқлик учрашуви
2 2021-йил 4-сентябр Виктория стадиони, Гибралтар  Гибралтар 1-0 3-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
3 2021-йил 13-ноябр Бошакшеҳир Фатиҳ Терим стадиони, Истанбул, Туркия  Гибралтар 2-0 6-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
4 3-0
5 2022-йил 4-июн Бошакшеҳир Фатиҳ Терим стадиони, Истанбул, Туркия  Фарер ороллари 2-0 4-0 2022-23 УЭФА Миллатлар лигаси C
6 2022-йил 7-июн ЛФФ стадиони, Вилнюс, Литва 6-0 6-0 2022-23 УЭФА Миллатлар лигаси C

Ютуқлари

Спарта Роттердам

  • Ээрсте Дивисиэ плей-офф босқичи: 2019[2]

Манбалар

  1. ↑ „Спарта верленгт cонтраcт Дервисоглу“ (нл). ИТWМ Спарта Роттердам Фанзине. 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 ван Стеэнберген. „Де Граафсчап деградеэрт уит эредивисиэ на бламаге теген Спарта | Плай-оффс“ (нл). гелдерландер.нл. Қаралди: 2020-йил 3-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ҳалил Дервиşоğлу сигнс Брентфорд деал“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 3-январ.
  4. ↑ „Дервисоглу cомплетес Брентфорд мове“ (эн-УС). Фоотбалл Оранже (2020-йил 3-январ). Қаралди: 2020-йил 12-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ҳалил Дервиşоğлу cомплетес Брентфорд мове“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 3-январ.
  6. ↑ „Дервисоглу дроомт ван Премиэр Леагуэ мет Брентфорд: 'Wинненде гоал макен оп Wемблей, дан wорд ик гек' | Буитенландс воэтбал“ (нл). АД.нл. Қаралди: 2020-йил 8-август.
  7. ↑ „Брентфорд 1 Фулҳам 2“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 4-август.
  8. ↑ „Беэс беат Сwанс то реач Премиэр Леагуэ“ (эн-ГБ). ББC Спорт. Қаралди: 2021-йил 30-май.
  9. ↑ „Ҳалил Дервиşоğлу режоинс Галатасарай он сеасон-лонг лоан“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 1-сентябр.
  10. ↑ „Ҳалил Дервиşоğлу жоинс ФC Тwенте он лоан“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 6-октябр.
  11. ↑ „Ҳалил Дервиşоğлу ретурнс фром лоан ат ФC Тwенте“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 2-январ.
  12. ↑ „Ҳалил ҳеадс то Туркей он лоан“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 25-январ.
  13. ↑ „İдман Рапору | 21 Şубат Пазар“ (тр). www.галатасарай.орг. Қаралди: 2021-йил 6-март.
  14. ↑ „Ҳалил Дервиşоğлу ин Туркей траининг сқуад“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  15. ↑ „Эвине ҳоş гелдин Ҳалил Дервиşоğлу!“ (Тр). Галатасарай С.К. (2021-йил 1-сентябр). Қаралди: 2021-йил 1-сентябр.
  16. ↑ „Таблес – Сüпер Лиг – Туркей – Ресулц, фихтурес, таблес анд неwс“. Соccерwай. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  17. ↑ „А Миллî Такıмıн ниҳаи кадросу аçıкландı – А Милли Такıм Ҳабер Детайларı ТФФ“ (тр). Қаралди: 2021-йил 1-июн.
  18. ↑ „Интернатионал Реcап: Туркей элиминатед“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 21-июн.