Ҳалил бей (усмонли туркча: شاھزادہ خلیل‎‎; 1347-йилда туғилган — 1362-йилда вафот этган) — Усмоний шаҳзода, Усмонийлар бейлигининг иккинчи ҳукмдори Ўрхон И ва Тҳеодора Кантакоузененинг ўғли. Онаси Византия императори Жоҳн ВИ Кантакоузенос ҳамда Ирене Асанинанинг қизи бўлган. Унинг ўғирлаб кетилиши ХИВ асрда Усмонийлар–Византия муносабатларида муҳим воқеа бўлган. Ўгай акаси Мурод И томонидан қатл этилган.

Ҳалил бей
Туғилиши 1347
Усмонийлар бейлиги
Вафоти 1362 (ёши 14–15)
Усмонийлар бейлиги
Турмуш ўртоғи Ирене Палаиологина (1359)
Фарзандлари Гüндüз бей
Öмер бей
Сулола Усмонийлар
Отаси Ўрхон И
Онаси Тҳеодора Кантакоузене
Дини Ислом

Ўғирлаб кетилиши

ХИВ аср ўрталарида Эгей денгизи ва Мармар денгизи соҳиллари бўйлаб денгиз қароқчилиги кенг тарқалган эди. Қароқчилар, одатда, одамларни тўлов эвазига гаровга олиб кетишарди. 1357-йилда улар Ҳалилни Мармар соҳилида Измит (қадимги Никомедия) яқинида ўғирлаб кетишди. Улар аввалдан ўлжанинг кимлигини билган-билмагани номаълум, бироқ буни билиб қолишгач, Эгей соҳилидаги Фокея (ҳозирги Фоча)га қочиб кетишган. Фокея яқинда Генуя Республикасидан тортиб олинган Византия қал’аси бўлиб, унга Лео Калотҳетос қўмондонлик қиларди. Ўрхон ўғлини қутқариш мақсадида Византия императори Андроникос ИВ Палаиологосга мурожаат қилган ва Византия қарзларини бекор қилишни ҳамда Кантакузинлар сулоласининг Византия тахтига даъволарини қўллаб-қувватламасликни ваъда қилган. Андроникос бунга рози бўлиб, Ҳалилни қутқаришга уринган, аммо Лео бунга кўнмаган. Шу боис 1358-йилда Андроникос 3 та кемадан иборат кичик флот билан (харажатларини Ўрхон тўлаган) Фокеяни қамал қилишга мажбур бўлган[1]. У, шунингдек, Саруҳан (Рум султонлиги парчаланиб кетганидан кейин вужудга келган ғарбий Онадўлидаги кичик туркман бейлиги) ҳукмдори Илёс бейни Фокеяга қарши қўшма амалиёт учун чақирган. Бироқ Илёс ҳар икки томонни ҳам алдаб, ов пайтида Андроникосни ўғирлаб кетишни режалаштираётган эди. Шунга қарамай, Андроникос уни ҳибсга олиб, рақиб режасининг олдини олган[2]. Саруҳан ҳамкорлигисиз у қамални тўхтатган. 1358-йилги амалиётлар муваффақияциз тугагач, Ўрхон музокаралар учун Босфорнинг Осиё соҳилидаги Скутари (ҳозирги Ускудар)га келган ва 30 000 дукат миқдорида товон пули тўлашга рози бўлган. 1359-йилда Ҳалил озод этилган.

Оқибатлари

Келишувнинг бир қисми сифатида Ҳалил ўзининг амакиваччаси, Жоҳн В Палаиологоснинг 10 ёшли қизи Ирене Палаиологинага унаштирилган[3][4]. Кейинчалик Усмоний шаҳзода ва византиялик малика турмуш қуриб, 2 ўғил кўрган. Ҳалилнинг катта акаси Сулаймон пошо аллақачон вафот этгани боис Палеологлар сулоласи уни Усмонийлар бейлигининг янги ҳукмдори сифатида кўришга умид қилган. Бироқ Ўрхоннинг вафотидан сўнг Ҳалилнинг акаси Мурод И янги султон сифатида тахтга чиққан[1]. Ҳалил тахт учун курашишга уринган бўлса-да, 1362-йилда акаси томонидан қатл этилган.

Фарзандлари

Унинг 2 ўғли бўлган:

  • Гüндüз бей (1361–1362) Мурод И томонидан қатл этилган;
  • Öмер бей (1362–1362) Мурод И томонидан қатл этилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳалил İналcıк: Курулуş Дöнеми Османлı Султанларı, İсам, İстанбул, 2010, ИСБН 978-605-55-8606-5 пп. 66–69
  2. ↑ Проф. Яşар Йücе-Проф. Али Севим: Тüркие тариҳи Cилт И, АКДТЙКТТК Яйıнларı, İстанбул, 1991 п 234
  3. ↑ Ниcолаэ Жорга: Гесчисте дес Османичен Реичес вол И, (транс: Нилüфер Эпçэли) Едитепе Яйıнларı, 2009, ИСБН 975-6480-18-1, п. 196
  4. ↑ Северал оф Жоҳн В'с даугҳтерс анд гранддаугҳтерс марриэд Оттоман принcес: ҳис даугҳтер Мариа марриэд Мурад И, тwо море ҳис сонс Баезид И анд Якуб, wҳиле а фоуртҳ, Ирене, марриэд Ҳалил, Мурад’с ҳалф-бротҳер. Тwо гранддаугҳтерс, даугҳтерс оф Тҳеодоре анд Зампиа, марриэд а сон анд грандсон оф Баезид И, Сüлейман анд Мустафа.