Ҳалим (арабчада Харис деб аталади) – гўшт, буғдой ёки булғор қалампири билан пишириладиган Яқин Шарқ минтақасининг анъанавий таомларидан бири. Ҳалимнинг ҳар хил турлари мавжуд ва уларнинг масаллиқлари бир-биридан фарқ қилади. Ҳалим тайёрлаш учун, тозаланган ва майдаланган буғдой, пиёз, қўй гўшти ва бир оз ёғ ишлатилади. Ҳалимнинг ранги долчин ва шакар каби маҳсулотлар қўшилиши билан ўзгартирилади.

Бу таом одатда нонушта сифатида Муҳаррам ойида ёки Рамазон ойида ифтор ва саҳарлик сифатида истеъмол қилинади ва туз, долчин, кунжут, шакар ва майдаланган товуқ ёки курка гўшти билан безатилади.

Ўзбекистонда

Ҳалим – буғдой ва мол гўштидан тайёрланадиган қадимий таом, ўзбек пазандалигида тансиқ таомлардан бири. Узоқ қайнатиб пиширилади. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида „ҳалиса“ деб ҳам номланади. Ҳалим тайёрлаш учун қайроқи буғдой бир оз намланиб, ёғоч кели (ўғир)да туйилиб, совуқ сувда ювилади, сўнг 5 – 6 соат давомида илиқ сувда ивитилади.

Ўсимлик ёғи қиздирилган қозонда лўнда-лўнда тўғралган қўй ёки мол гўшти қизаргунча қовурилади, сўнг тайёрлаб қўйилган буғдой солиниб, дарҳол сув қуйилади ва 2—3 (дош-қозонларда 9—10) соат давомида милдиратиб қайнатилади. Таом тўхтовсиз ковлаб турилиши лозим. Агар буғдой пишмай туриб суви буғланиб кеца, оз-оздан қайноқ сув қуйиб турилади.

Ҳалимнинг буғдойи эзилиб, гўшти эса хил-хил пишиб, буғдойга толасимон бўлиб аралашиб кетгач тузи ростланади ва олови пасайтирилиб, 2—3 соат давомида „дам берилади“. Тайёр таом лаган, тақсимчаларда дастурхонга тортилади (айрим жойларда сузилган таомга долчин ёки шакар сепилади). Ҳалим кўпроқ Наврўз байрамида, маърака-маросимларда, ҳайит, улуғ ёшни нишонлаш ва бошқа да тайёрланади[1].

Қазвин ҳалими

Эронда Қазвин ҳалими жуда машҳур. Қазвин ҳалими мамлакатнинг номоддий миллий мероси рўйхатига киритилган ва Теҳрон каби бошқа шаҳарларда бу турдаги ҳалим „Қазвин ҳалими“ реклама сарлавҳаси остида сотилади.

Шуштар ҳалими

Шуштар ҳалими ўтган асрлардан бери Эроннинг машҳур ҳалимларидан бири бўлиб, анъанавий равишда Шуштар шаҳрида пиширилади. Одатда шакар ва долчин билан истеъмол қилинади. Ҳижрий ИХ аср ёзувчиси Жамолиддин Ҳаллож Шерозий ўша даврда ҳар бир шаҳарнинг машҳур таомларини тилга олган, ҳалимни эса Шуштар шаҳрининг энг машҳур таоми деб ҳисоблаган.

Шуштарда оқ рангдаги буғдой ҳалимдан ташқари, анъанавий ҳалимнинг яна бир тури Қўлқол ҳам пиширилади, унинг ранги сариқ бўлиб, пиширишда ловия ҳам ишлатилади. Қўлқолни пишириш маҳорати 1994-йилда Эроннинг номоддий мероси рўйхатига киритилган. Эроннинг жанубий ва ғарбий қисмларида ҳалим „Ҳалим“ деб талаффуз қилинади.

Шунга ўхшаш овқатлар

Ҳарисса

Ҳарисса (таом) Арманистон ва Курдистонда тайёрланадиган ҳалимнинг бир тури бўлиб, курд тилида Ҳелисеҳ ёки Ҳайрисеҳ деб аталади. Арманлар уни товуқ, қўй ёки мол гўшти билан, курдлар эса курка ёки қўй гўшти билан пишириб, ёғ билан истеъмол қиладилар.

Ғўлур

Афғонистонда Ғўлур деб номланган шунга ўхшаш таом тайёрланади. Нордон Ғўлур унинг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Унинг бошқа турлари:

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Тошкент, 2000-йил