Ҳалима Аҳмедова — шоира, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, кўплаб шеърий китоблар муаллифи[1].

Ҳалима Аҳмедова
Таваллуди 1960-йил 1-октябр (1960-10-01) (66 ёш)
Пўлот қишлоғи, Қизилтепа тумани, Бухоро (ҳозирги Навоий вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги  УЗБ
Миллати Ўзбек
Соҳаси шоира, публицист, журналист
Машҳур ишлари „Нигоҳ қибласи“
„Ёсуман гулининг сояси“
„Ташбеҳ“

Таржимайи ҳоли

Ҳалима Аҳмедова — 1960-йил 1-октябрда Бухоро вилояти (ҳозирги Навоий вилояти)нинг Қизилтепа тумани Пўлоти қишлоғида туғилган. Мактабни тугатиб, 1978–1983-йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факултетида, 1988–1991-йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида таҳсил олган[2].

Фаолияти

Меҳнат фаолиятини дастлаб ўқитувчиликдан бошлаб, Навоий шаҳар педагогика билим юртида дарс берган. Журналистикага бўлган меҳри уни „Дўстлик байроғи“ газетасига етаклайди. 1984–1985-йилларда газета таҳририятида, 1986–1988-йиллари Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир вазифасида фаолият юритган.

1988–1990-йиллари Москвадаги Олий адабиёт курсида таҳсил олган. 1990–1991-йиллари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабиёт жамғармасида, 1994–1998-йиллари „Тонг юлдузи“ газетасида ишлаган. 1998-йилдан Ўзбекистон радиосида муҳаррир лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда[3].

Ижоди

Шоиранинг илк китоби 1986-йили „Кўзимнинг тили“ номи билан чоп этилган. Кейинчалик қуйидаги китобларни нашрдан чиқарган:

  • 1987-йили „Тунги марваридгуллар“;
  • 1996-йили „Эрк дарчаси“;
  • 2005-йили „Тийрамоҳ“;
  • 2007-йили „Афсун“;
  • 2008-йили „Умид сояси“;
  • 2011-йили „Нигоҳ қибласи“;
  • 2012-йили „Шафақ ибодати“;
  • 2013-йили „Ёсуман гулининг сояси“;
  • 2016-йили „Яшил“, „Ташбеҳ“ сингари китоблари нашр этилган.

Мукофоти

Ҳалима Аҳмедова Лондонда ўтказилган „Марказий Осиё китоб форуми ва адабиёти фестивали“нинг „Адабий асар“ номинациясидаги мукофотига сазовор бўлган.

Манбалар

Ҳаволалар

Ўзбекистонлик журналист аёллар