Halima Atabayeva
Атабаева Халима Назаровна (1935-йил 1-январ, Тошкент) ўсимликшунос олима, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1991-йил), профессор (1993-йил). У „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“ унвон ва „Дўстлик“ ордени соҳибаси.
| Атабаева Халима Назаровна | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1935-йил 1-январ Тошкент шаҳар |
| Фуқаролиги |
|
| Касби |
Педагог |
| Таълими |
Москва қишлоқ хўжалик академияси |
| Илмий даражаси | Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Биографияси
Халима Атабаева 1935-йил 1-январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1953-йилда Нукус шаҳридаги ўрта мактабни кумуш медал билан тамомлаган. 1953-1958-йилларда Москва қишлоқ хўжалик академиясида Агрономия мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, олим-агроном ихтисослигига эга бўлган.[1] Меҳнат фаолиятини дастлаб 1958-йилда Тошкент вилояти Хавас ғаллачилик хўжалигида бўлим агрономи сифатида бошлаган Х.Атабаева 1959-1960-йилларда Қорақалпоғистон Деҳқончилик илмий тадқиқот институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 1960-1963 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалик институти(ҳозирги Тошкент давлат аграр университети) „Ўсимликшунослик“ кафедраси аспиранти, 1963-1970-йилларда ассистенти ва 1970-1992-йилларда доценти лавозимларида ишлаган. 1992-1996-йилларда Тошкент давлат аграр университети „Ўсимликшунослик“ кафедраси профессори; 1996-2009-йилларда кафедра мудири; 2009-2017-йилларда кафедра профессори бўлиб ишлаган. 2017-йилдан „Соя ва мойли экинлар“ кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда[2]. Профессор Х. Н. Атабаева ихтисослашган илмий кенгашлар, турли эксперт кенгашлари аъзоси, Тошкент вилояти „Олима“ аёллар уюшмасининг аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Аспирантура давридан бошлаб мунтазам илмий иш билан шуғулланиб келаётган Халима Назаровна ўз илмий изланишларини дала экинларининг турларини, навларини, ҳар хил намуналарини тадқиқ қилиб, улардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш технологияларини яратишга қаратган.
Илмий фаолияти
Атабаева Халима Назаровна илмий ишларининг натижаси сифатида 1966-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида „Оқжўхорини дон-дуккакли экинлар билан қўшиб экиш“ мавзусида номзодлик, 1990-йилда Москва қишлоқ хўжалик академиясида „Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида ем-хашак экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг технологик асослари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. „Ўсимликшунослик“ ихтисослиги бўйича 1970-йилда доцентлик, 1992-йилда профессорлик унвони берилган. Х. Н. Атабаева ўзининг кўп йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида 350 дан ортиқ илмий-услубий ишлар чоп эттирган бўлиб, 20 та дарслик ва ўқув қўлланма, 1 та электрон дарслик, 15 та монография ва рисолалар, 50 дан ортиқ ўқув-услубий, ишлар 13 та тавсиянома, 300 га яқин илмий мақолалар шулар жумласидандир. Х. Н. Атабаева томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар қишлоқ хўжалик олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, магистрантлари ва мутахассисларининг доимий фойдаланадиган севимли адабиётларига айланган[3]. „Мойли экинлар биологиясининг илмий асослари ва етиштиришда инновацион технологиялар“[4], „ Соя биологияси“, „Соя етиштириш технологияси“[5] дарсликлари кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан фойдаланилмоқда. „Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи“ Республика танловида профессор Х. Н. Атабаева томонидан яратилган „Ўсимликшунослик“ дарслиги 2001 йилда ва амалий машғулотлар учун мўлжалланган „Ўсимликшунослик“ ўқув қўлланмаси 2005 йилда 1-ўринни, „Ўсимликшунослик“ [6] электрон дарслиги эса 2004 йилда 3-ўринни эгаллаган. Бир қатор олимлар билан ҳамкорликда ўтказилган илмий изланишлар натижасида нўхатнинг ноқулай иқлим шароитларига чидамли янги „Малхотра“ ва „Халима“ навларини яратишга муваффақ бўлган[7].
Мукофотлари
Халима Атабаева 1998-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“ унвони[8] ва 2017 йилда „Қишлоқ хўжалиги ходимларнинг байрами“ куни муносабати билан „Дўстлик“ ордени[9] билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Атабаева Халима Назаровна та'лими“. уз.унансеа.cом. 2024-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „Атабаева Халима Назаровна“. агроwебcеэ.нет. 2021-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „Илмий ва услубий ишлар ро'йхати“. агроwебcеэ.нет. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „Мойли экинлар биологиясининг илмий асослари ва етиштиришда инновацион технологиялар“. эcонференcес.ру. 2024-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ Атабаэва Халима Назаровна, Идрисов Хусанжон Абдужабборович, Эргашев Нодирбек Юлдашалиэвич. „Соя етиштириш технологияси“. cйберленинка.ру. 2024-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ Х.Н. АТАБАЕВА, Ж.Б. ХУДАЙҚУЛОВ. „О'СИМЛИКСҲУНОСЛИК“. э-либрарй.намду.уз. 2024-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „“Малхотра” ва “Халима” навлари“. агро.уз. 2024-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“. агроwебcеэ.нет. 2021-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.
- ↑ „“Дўстлик” ордени“. пресидент.уз. 2024-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-апрел.