Ҳалима Ибрагимова (1979-йил 27-октябр, Тошкент, ЎзССР – 2024-йил 7-декабр, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик актриса, сўз устаси ва шоумен[1][2]. У асосан комедия жанридаги роллари билан томошабинларга танилган.

Ҳалима Ибрагимова
Таваллуди
Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевна

27-октябр 1979-йил
Вафоти 7-декабр 2024-йил(2024-12-07)
(45 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат маданият институти
Касби Акртиса ва сўз устаси
Турмуш ўртоғи
Жалол Мирзаев (турм. 2007)
Болалари 2
Отаси Убайдулла Ибрагимов
Онаси Мунира Ибрагимова

Ҳаёти

Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевна 1979-йил 27-октабрда Тошкент шаҳрида туғилган[3][4]. Унинг отаси Убайдулла Ибрагимов, аввалига қурилишда оддий ишчи, кейин 7-автокорхонада бош муҳандис бўлиб ишлаган. Онаси Мунира Ибрагимова эса уй бекаси бўлган[5]. Уларнинг тўрт нафар қизлари бўлиб, Ҳалима уларнинг учинчиси бўлган. Ҳалима аввалига санъатга эмас, аксинча прокурорликка қизиққан. 3 марта ҳуқуқшунослик коллежига ҳужжат топшириб киролмаган. Отаси 42 ёшда юрак хуружидан вафот этган[6]. Ҳалима бу пайтда 16 ёшда бўлган ва отасининг вафотидан сўнг „Фарҳод“ бозорида 7 йил мобайнида ишлаган[7]. 20 (ёки 22[7]) ёшлигида онаси ҳам юрак хуружидан вафот этган[6]. Шукурулло Исроилов билан танишиб қолгач, унинг „Бўғирсоқ-шоу“ лойиҳасида иштирок этган. Кейинчалилк Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган[7][8].

Унинг ижодий фаолияти илк бор 2006-йилда „Анора“ филмидаги кичик роли билан бошланган. У кўп йиллар мобайнида Мирзабек Холмедовнинг театр-студиясида фаолияти юритган.

2016-йилда Сайёд.cом томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган „Нокамтарлар хит-паради“ номли сўровномада 11-ўринни эгалланган[9]. 2019-йилда Ўзбекконсерт томонидан „ижтимоий тармоқдаги уяциз гаплари, лицензия талабларини бузганликлари“ сабаб унинг лицензияси тугатилган[10][11] ва у ўз айбини тушунганини тан олиб, оммадан узр сўраган[12]. Бир қанча вақтдан сўнг унинг лицензияси қайтарилган[13].

Ҳалима Ибрагимова 2024-йил 7-декабр куни 45 ёшида соғлиғидаги муаммолар сабаб вафот этган[14][15][16][17].

Шахсий ҳаёти

2007-йил Ҳалима Ибрагимова ўзидан 7 ёш кичик бўлган Жалол Мирзаев билан турмуш қурган[18]. Турмуш қурган вақтда Ҳалима 28 ёшда, Жалол Мирзаев эса 21 ёшда бўлган[7]. Уларнинг икки нафар (бир ўғил, бир қиз) фарзанди бор[18].

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
2004 Қизилжарлик Эшмат
2006 Анора Эпизод
Йўл бўлсин
2007 Ниқоб сотувчи
2008 Ҳавфли бурулиш сотувчи
Хум асираси Бойхоним, аёл жин Бош рол
Ташландиқ
2009 Жаноб ҳеч ким Нозикбону Эпизод
2011 Ҳи Фи болакай
2015 Кутилмаган меҳмон

Манбалар

  1. ↑ „Ҳалима Ибрагимова“. кинопоиск.ру. Қаралди: 7-декабр 2024-йил.
  2. ↑ „“Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озодақ Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)“. Дарё.уз. Қаралди: 7-декабр 2024-йил.
  3. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Ҳалима Ибрагимовага яқинларининг совғаси, устидан пул сочилган Каниза, 110 минг долларга машина олган клипмейкер“ (2021-йил 27-октябр). — „27-октабр куни комик актриса Ҳалима Ибрагимова туғилган кунини нишонламоқда.“. Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  4. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Даврон Кабулов хонадонида байрам, Муниса Ризаева машинасини сотмоқда, Жасур Умиров илк марта ота бўлади“ (2023-йил 27-октябр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  5. ↑ Дарё.уз. „Ошпаз, автобус ҳайдовчиси ва агроном. Ўзбекистонлик машҳурларнинг ота-оналари қайси соҳада фаолият юритган? (фото)“ (2022-йил 17-январ). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  6. ↑ 6,0 6,1 Дарё.уз. „Ота-онасидан эрта айрилиб, етимлик азобини тотган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)“ (2022-йил 29-апрел). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Дарё.уз. „“Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)“ (2023-йил 28-октябр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  8. ↑ Дарё.уз. „Қизиқчи Шукрулло Исроилов Ҳалимани илк бор қаерда учратганини ма’лум қилди“ (2015-йил 13-ноябр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  9. ↑ Дарё.уз. „Ўзбек шоу-бизнесидаги нокамтарлар рейтинги э’лон қилинди“ (2016-йил 13-декабр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  10. ↑ Дарё.уз. „“Браво” ва актриса Ҳалимахоннинг лицензиялари тугатилди“ (2019-йил 26-феврал). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  11. ↑ Кун.уз. „Расман: «БРАВО» ва Ҳалиманинг лицензияси бекор қилинди“ (2019-йил 26-феврал). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  12. ↑ Кун.уз. „Ҳалима Ибрагимова ва «Браво» а'зоси Отабек Мирзахолов ўзбек халқидан узр сўради“ (2019-йил 26-феврал). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  13. ↑ Кун.уз. „Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва яна икки сан'аткорнинг лицензияси қайтариб берилди“ (2019-йил 16-октябр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  14. ↑ Дарё.уз. „Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди“ (2024-йил 7-декабр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  15. ↑ Кун.уз. „Ҳалима Ибрагимова вафот этди“ (2024-йил 7-декабр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.
  16. ↑ „Умерла актриса Халима Ибрагимова“. Газета.уз. Қаралди: 7-декабр 2024-йил.
  17. ↑ „Та’зия“. т.ме. Қаралди: 7-декабр 2024-йил.
  18. ↑ 18,0 18,1 Дарё.уз. „Энг ҳаяжонли кун: ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг никоҳ оқшомидаги суратлари (фото)“ (2021-йил 6-декабр). Қаралди: 2024-йил 7-декабр.

Ҳаволалар