Ҳалима Ҳасан қизи Қурбонова (2002-йил 4-январ, Хоразм вилояти Боғот тумани) — ўзбекистонлик дзюдочи. 2017-йилдан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиб келади. У турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, „Катта дубулға“ таснифига кирувчи турнирларда 2 та бронза медали соҳибасига айланган. 2022-йилги Ёзги Осиё ўйинларида учинчи ўринни эгаллаган. -48 кг вазн тоифасида 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган[1][2].

Ҳалима Қурбонова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2002-йил 4-январ (2002-01-04) (24 ёш)
Боғот тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон
Вазни 48 кг
Спорт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Қайси спорт дзюдо
Мураббий(лар)и Шоира Машарипова

Манбалар

  1. ↑ „Ҳалима Қурбонова“. олймпиc.уз. Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси. Қаралди: 3-август 2024-йил.
  2. ↑ „Париж—2024. Дзюдо баҳсларида Рўзиев Достон ва Ҳалима Қурбонова ўз баҳсларини якунлади“. дарё.уз (2024-йил 27-июл). Қаралди: 3-август 2024-йил.