Ҳалжанд Удам (8-май 1936-йил – 17-декабр 2005-йил) — эстониялик шарқшунос ва таржимон.

Ҳаёти

Удам 1936-йилда Раквере шаҳрида туғилган ва Тарту университетини геолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Аммо кўп ўтмай, Шарқ маданияти, жумладан, Қадимги Эрон адабиётига қизиқиб қолган. Тошкент университети ва Москва давлат университетида шарқ тиллари бўйича таҳсил олган. Дастлаб ҳиндология бўйича мутахассис бўлиб, Гуэнон сингари анъанавий файласуфлар фаолиятига қизиқиб қолган[1]. Удам 1971-йилда Москвада номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган („Форс сўфий терминологиясининг махсус семантик жиҳатлари тўғрисида“). Удам араб (Ибн Туфайл), форс (Рудакий, Саъдий, Али Сафий), урду, тожик ва бошқа тиллардан бир қанча асарларни, жумладан, Умар Хайёмнинг „Рубоий“ини эстон тилига таржима қилган. У, шунингдек, муҳаррир бўлиб ишлаган ва Эстония Энсиклопедиясига (Ээсти Энцüклопеэдиа) ҳисса қўшган.

Унинг шарқшуносликка оид айрим мақолалари хорижий тиллардаги журналларда ҳам чоп этилган. Удам ўлимидан олдин Қур’оннинг эстон тилига таржимасини тугатишга муваффақ бўлган. Бу китоб 2007-йил 19-декабрда нашр этилган. Удам, шунингдек, консерватив инқилобга қўшилган бир неча эстон зиёлиларидан бири сифатида танилган.

Удам Эстониядаги исломнинг етакчи олими бўлган. У 2005-йилда Италиянинг Витербо шаҳрида вафот этган.

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар