Halkalı
Ҳалкалı — Истанбул вилояти Кüçüкçэкмеcе туманида жойлашган шаҳар қисми.(Турк тилида семт)
Ҳалкалı | |
|---|---|
Қишлоқ | |
|
Ҳалкалı | |
| Давлат | Туркия |
| Вилоят | Истанбул |
| Туман | Кüçüкçэкмеcе |
| Ҳудуд | 23,92 км2 (924 сқ ми) |
| Аҳолиси (2024) |
331,444 |
| • Зичлиги | 14/км2 (36/сқ ми) |
| Вақт минтақаси | ТРТ (УТC+3) |
| Почта индекси |
34303, 34307 |
| Ҳудуд коди | 212 |
Жойлашуви
Ушбу ҳудуд Кüçüкçэкмеcе туманининг ғарбий ва шимолий қисмларида жойлашган. ТЕМ автомагистрали ҳамда темир йўл линияларига яқинлиги сабабли Истанбулнинг муҳим транспорт марказларидан бири ҳисобланади.
Транспорт
Ҳалкалıда жойлашган Ҳалкалı Темирйўл Вокзали Мармарай йўналишининг ғарбий охирги бекати ҳисобланади. Шунингдек, у узоқ масофали йўловчи поездлари ҳамда юк ташиш хизматлари учун Истанбулнинг муҳим темирйўл марказларидан биридир.[1][2]
Аҳоли яшаши ва ривожланиши
Ҳалкалı, айниқса 2000-йиллардан бошлаб йирик турар жой лойиҳалари, савдо марказлари, таълим муассасалари ҳамда транспорт инфратузилмасига киритилган инвестициялар туфайли жадал ривожланди. Хусусан, Атакент ва İстасён маҳаллаларида барпо этилган кўп қаватли турар жой мажмуалари ҳамда замонавий яшаш ҳудудлари минтақа аҳолисининг сезиларли даражада ортишига хизмат қилди.
Шунингдек, ТОКİ томонидан амалга оширилган Атакент турар жой мажмуалари ва Эмлак Конут томонидан ривожлантирилаётган Бизим Маҳалле лойиҳаси Ҳалкалининг замонавий турар жой ва яшаш маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади.
Маҳаллалари
Ҳалкалı қуйидаги маҳаллалардан иборат:
- Атакент - Туман ҳудудидаги энг катта маҳалладир. Режали маҳалладир.
- Ататüрк - Номини Отатуркдан олган. Саноати ривожланган.
- Ҳалкалı Меркез - Маҳаллада Ҳалкалı майдони жойлашган. Номини Ҳалкалининг маркази бўлганидан олган.
- İстасён - Номини Ҳалкалı темирйўл стансияси шу ерда жойлашганидан олган. Режали маҳалладир.
- Меҳмет Акиф - Маҳаллада режасиз жойлашув кузатилади. Номини Меҳмет Акиф Эрсойдан олган.
- Ярıмбургаз - Аҳолиси энг кам бўлган маҳалладир.
Тарихан Алтıнşэҳир маҳалласи Ҳалкалı таркибига кирувчи маҳаллалардан бири ҳисобланган. Бироқ Баşакşэҳир тумани ташкил этилгач, ҳудуднинг жадал урбанизациялашуви ҳамда жой номларидан фойдаланиш одатларининг ўзгариши натижасида Алтıнşэҳир вақт ўтиши билан алоҳида шаҳар қисми (Турк тилида семт) сифатида шаклланди.
Ҳақида
1976–1980-йиллар оралиғида Ҳалкалı белде беледиеси мақомига эга бўлган.[3]
| Ҳоким | Ваколат муддати |
|---|---|
| Ҳасан ÖЗТЕКİН | 1976-1980 |
Манбалар
- ↑ „Ҳалкалı - Ени Ҳавалиманı Метро“ (22 июн 2026).
- ↑ „Cумҳурбаşканı Эрдоğан: Биз трибüнлере деğил, ҳер заман гöнüллере ойнадıк“ (22 июн 2026). 14 январ 2023да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ÖНCЕКİ ДÖНЕМ БЕЛЕДİЕ БАŞКАНЛАРИМИЗ“ (2026-йил 31-май).
