Halkbank
Ҳалкбанк (сўзма-сўз „Халқ банки“) ёки расмий номи билан Тüркие Ҳалк Банкасı – Туркиядаги банк бўлиб, у 1933-йил 8-июнда давлат банки сифатида ташкил этилган[4]. ХХ асрнинг катта қисми давомида ривожланиб борган банк минг йиллик бошларида кичик ҳажмдаги давлат банкларини ўз таркибига қўша бошлади. Ҳалкбанк ҳозирда очиқ аксиядорлик жамияти ҳисобланади, бироқ асосий улуш эгаси ҳануз Туркия ҳукумати бўлиб қолмоқда[5]. Ҳалкбанк автомобил кредитлари, уй-жой кредитлари, истеъмол кредитлари ҳамда тижорат кредитларини таклиф этувчи банкдир[6]. 2010-йилларда банк билан боғлиқ бир қатор можаро ва баҳсли ҳолатлар юзага келган бўлиб, уларнинг айримлари банк раҳбарларининг ҳибсга олиниши билан якунланган.
|
| |
|
Ҳалкбанк Ҳеадқуартерс,Üмрание, İстанбул, Туркей | |
| Тйпе | Аноним компания |
|---|---|
| Андоза:ИМКБ | |
| Индустрй | Банкинг |
| Ҳеадқуартерс | , |
Кей пеопле |
Сüлейман Реcеп Öздил (Раис) Осман Арслан (бош директор) |
| Продуcц | Молиявий хизматлар, кредит карталари, чакана банк, истеъмолчи банки хизматлари, тижорат банки, корпоратив банк хизматлари, инвестиция банки хизматлари, ипотека кредитлари, хусусий банк хизматлари |
| Ревенуэ |
|
|
| |
|
| |
| Тотал ассец |
|
| Тотал эқуитй |
|
| Оwнер | Туркей Wеалтҳ Фунд |
Нумбер оф эмплоеэс |
18,967 (2019)[1] |
Тарихи
Ҳалкбанк 1933-йилда ташкил этилган бўлиб, 1938-йилдан бошлаб банк хизматларини кўрсата бошлаган. 1938 йилдан 1950 йилгача у савдогарлар ва ҳунармандларга қулай шартларда кредитлар бериб, Туркияда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида фаолият юритувчи кредит уюшмаси бўлган. 1950-йилда у филиаллар очиб, мижозларга кредитлар бера бошлади. 1964-йилда Ҳалкбанк катта режали дастурга киришиб, ўз капиталини оширди ва бутун мамлакат бўйлаб филиаллар тармоғини ташкил этди. Ҳалкбанк 1990-йиллар ва 2000-йилларнинг бошларида бир нечта кичикроқ муваффақияциз давлат банкларини ўз таркибига қўшди: Тöбанк 1992-йилда, Сüмербанк 1993-йилда, Этибанк 1998-йилда ва Эмлакбанк 2001-йилда. Ҳалкбанк учун муҳим бурилиш нуқталаридан бири 2004-йилда Памукбанкни сотиб олиши бўлди. Шундан сўнг у хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш учун муҳим қайта қуриш жараёнини бошдан кечирди. 2007-йил 10-майда Ҳалкбанкнинг 24,98% аксиялари очиқ сотув орқали сотилди ва Истанбул фонд биржасида рўйхатга олинди. 2012-йил 16-ноябрда рўйхатга олинган аксиялар улуши 48,9% га оширилди[5]. Ҳалкбанкнинг бош офиси 2015-йил июн ойида Анқарадан Истанбулга кўчирилди. 2017-йил 24-февралда Ҳалкбанкнинг давлатга тегишли аксиялари Туркия Бойлик Фондига ўтказилди.
Эрон нефт савдоси можароси
Ҳалкбанк АҚСҲ раҳбарлигидаги ядровий санксиялардан кейин Эрон нефт манфаатларини молиялаштириш тизимининг муҳим бўғини бўлган[7]. 2012-йил март ойида Эрон СWИФТ халқаро пул ўтказмалари тизимидан фойдаланишни тўхтатди[8]. 2012-йил мартидан 2013-йил июлигача бўлган даврда, яъни 2013-йил ноябрида П5+1 келишуви имзоланишидан олдин амал қилган БМТ санксиялари шароитида, Ҳалкбанк очиқ бозордан қарийб 13 миллиард АҚШ доллари қийматидаги олтинни сотиб олгандек кўринади[9]. Санксиялар Эронга доллар ёки еврода тўлашга тўсқинлик қилди, аммо санксиялар режимида олтин ҳеч қачон тилга олинмаган ва шунинг учун бу бўшлиқ олтинни Эрон нефт маҳсулотларини сотиб олишни молиялаштириш учун ишлатишга имкон берди. Ҳалкбанк Эрон воситачиларига турк лираси билан олтин сотиб олишга рухсат берди ва бу олтин Эрон хазиналарига қайтди[9]. Текширувлардан бири шуни кўрсатдики, 2012-йил август ойининг ўзида Туркиядан Дубайга 2 миллиард АҚСҲ доллари миқдорида олтин қуймалари (тахминан 36 тонна) олиб кетилган[8]. Обама маъмурияти ўз санксияларини қўлламаслик қарорини ҳимоя қилиб, Туркия олтинни фақат Эроннинг хусусий фуқароларига ўтказганини таъкидлади. Маъмуриятнинг айтишича, шу боис бу иш президент фармойишига очиқчасига зид ҳисобланмаган. Эроннинг Туркиядаги элчиси Али Реза Бикдели яқинда Ҳалкбанкни сўнгги йиллардаги оқилона бошқарув қарорлари учун мақтаб, бу қарорлар Эрон–Туркия муносабатларида муҳим рол ўйнаганини таъкидлади[9]. Ҳалкбанкнинг таъкидлашича, 2013-йил 1-июлгача Эрон билан қимматбаҳо металлар савдосига қарши санксиялар йўқ эди. Ҳалкбанк Ҳиндистонга тегишли ҳисоб-рақамларга ҳам эга бўлган ва 2013-йилда улар орқали Эрон билан савдо амалга оширилган. Ўша пайтда „Ҳиндистон Эрон олдида 5,3 миллиард долларлик нефт қарзига эга“ экани қайд этилган. Ҳиндистон Эронга Ҳалкбанк орқали ҳам ойига 1 миллиард доллар, яъни йилига 12 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда[8].
2013-йил коррупсия бўйича тергов
2013-йил декабр ойида Ҳалкбанк бош директори Сüлейман Аслан ҳибсга олинди ва Сарраф номи билан Туркия фуқаролигини олган эрон-озарбайжонлик тадбиркор Реза Заррабдан пора олишда айбланган[10][8]. Хабарларга кўра, полиция Асланнинг уйидан поябзал қутиларига солинган 4,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулни топган[8][9]. Хабарларга кўра, сиёсатчиларга ёқмаган текширувлар олиб боргани сабабли ўнлаб полиция ходимлари ишдан бўшатилган. Полиция бошқарув занжири шундай ўзгартирилганки, сиёсатчилар полиция фаолиятидан олдиндан хабардор бўлиб, уларни режасини бузиш имконига эга бўлган. Бу суд тизимида ўзгаришга тўсқинлик қилувчи қарорни кўриб чиқишга сабаб бўлди. Прокурор ишдан бўшатилди[8].
Ушбу ҳибс, шунингдек, ўша пайтдаги Бош вазир Реcеп Таййип Эрдоğан (ҳозирги Туркия Президенти) билан алоқадор кўплаб расмийларнинг ҳибсга олиниши билан бирга, Бош вазир билан муҳожир Туркия мухолифати етакчиси Фетҳуллаҳ Гüленга ўртасидаги ҳокимият курашининг бир қисми сифатида қаралади[11][12].
Коррупсияга қарши курашувчи „Транспаренcй Интернатионал“ ташкилотининг вакили Оя Öзарслан ташвишда: „Полиция кучлари ва прокуратурадаги сўнгги ўзгаришлар, шунингдек, бу жанжалнинг фош бўлиши ҳамда полиция кучларини бошқариш тизимидаги янгиликлар бир қатор саволларга сабаб бўлмоқда“[8].
Ижрочига нисбатан АҚСҲ суд ҳукми
2017-йил март ойида банк раҳбариятининг ўринбосари Меҳмет Ҳакан Атилла АҚШ ҳукумати томонидан ҳибсга олинди. У Эрон учун жорий этилган санксияларни четлаб ўтиш мақсадида Зарраб билан тил бириктирганликда айбланди. Айбловга кўра, Атилла Заррабга АҚШ молия институтларидан фойдаланиб, тақиқланган молиявий операцияларни амалга оширишга ва шу йўл билан Эронга ноқонуний равишда миллионлаб доллар ўтказишга ёрдам берган. [13][14]. Зарраб 2016-йил март ойида Флорида штатининг Маями шаҳрида ҳибсга олинган[15]. 2017-йил март ойида Анқарада АҚШ Давлат котиби Рех Тиллерсон Туркиянинг Гüленни экстрадиция қилиш (жиноятчини бошқа давлатга топшириш) ҳақидаги талаби билан Меҳмет Ҳакан Атилланинг ҳибсга олиниши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳар иккала масала ҳам қонун доирасида, ўз йўналиши бўйича кўриб чиқилади[13]. Атилланинг суд жараёни 2017-йил ноябр ойида Ню-Ёрк шаҳридаги федерал судда бошланди. Бу жараёнда Зарраб прокуратура билан келишувга эришгач, судда гувоҳлик беришга рози бўлди[16]. Тҳе Неw Ёрк Тимес нашрига кўра, Атилла ва бошқа шахсларга нисбатан олиб борилган суд ишлари Туркия сиёсий доираларида жиддий хавотир ва ларзага сабаб бўлган. Реcеп Таййип Эрдоğан бу ишни ёпиш учун АҚШ расмийларини ишонтиришга ҳаракат қилган, бироқ бу уринишлар самара бермаган. Шу билан бирга, давлатга яқин оммавий ахборот воситалари суд жараёни ҳақидаги хабарларни имкон қадар кам ёритишга интилган[17]. Зарраб судда берган кўрсатмасида санксияларни четлаб ўтиш бўйича амалга оширилган операция Реcеп Таййип Эрдоğаннинг хабари ва розилиги билан олиб борилганини, шунингдек бу ишда Эрдоğаннинг куёви Селçук Эрдоğаннинг ҳам хабардор бўлганини айтган</реф> Зарраб тестифиэд тҳат тҳе санcтионс-эвасион оператион ҳад Эрдоğанъс кноwледге анд аппровал, ас wелл ас тҳат оф Эрдоğанъс сон-ин-лаw, Селçук Эрдоğан.[18].
2018-йил бошида Атилла унга қўйилган олти айбловдан бештаси бўйича, жумладан банк фирибгарлиги ва фитна айбловлари асосида айбдор деб топилди. Ҳай’ат аъзолари тўрт кунлик муҳокамадан сўнг бир банд бўйича эса уни оқлади. Суд жараёни давом этган етти кунлик кўрсатмалар чоғида Зарраб айблов томони учун асосий гувоҳ бўлиб қатнашди. Атилланинг ҳукм чиқарилиши 2018-йил апрел ойига белгиланган бўлиб, шулардан фақат банк фирибгарлиги айблови бўйича энг юқори жазо 30 йил қамоқ жазоси ҳисобланади[19]. Бошқа етти ҳамроҳ айбланувчи эса ҳанузгача қўлга олинмаган[20]. 2018-йил август ойида Туркия ва Қўшма Штатлар пастор Андреw Брунсоннинг Туркия томонидан қамоққа олиниши масаласи бўйича музокаралар олиб борди. Улар Атиллага ўз жазо муддатини „ватанида“ ўташига имкон берадиган келишувга яқинлашдилар. Бироқ, бир хабарга кўра, Туркия Ташқи ишлар вазири бошқа манбаларга таяниб, АҚШ расмийларидан „Ҳалкбанк бўйича ҳар қандай терговни тўхтатишни“ сўраган. Шундан сўнг, вақтинча, битим барбод бўлди. 2019-йилда АҚШ сенатори Рон Wйден тергов ишини бошлади[21].
Геоффрей Берман ва Wиллиам Барр можароси билан боғлиқлик
2016-йилда Президент Эрдоğан ўша пайтдаги вице-президент Жо Байдендан Ню-Ёркнинг жанубий округи бўйича АҚСҲ адвокати Преэт Бҳарарани ишдан бўшатишни сўради[18]. Президент Эрдоğан томонидан олиб борилган узлуксиз сиёсий босим ва таъсир ўтказиш ҳаракатлари натижасида Доналд Трумп 2017-йилда Бҳарарани лавозимидан бўшатди ва кейинчалик унинг ўрнига Геоффрей Берманни тайинлади[18]. 2018-йил охирида Президент Эрдоğан Ҳалкбанк бўйича олиб борилаётган кейинги терговларни тўхтатиш масаласида Президент Трумпга шахсан босим ўтказган. У бир марта Буэнос-Айресда ўтган Г20 саммити чоғида (2018-йил 1-ноябр) юзма-юз учрашувда, яна бир бор эса телефон орқали суҳбатда (2018-йил 14-декабр) бу масалани кўтарган. Бу воқеаларнинг ҳар иккала ҳолатига ҳам бевосита гувоҳ бўлган Жоҳн Болтоннинг айтишича, шундан сўнг Трумп терговларни тўхтатишга рози бўлган[18]. 2018-йил 14-декабр куни, ўша пайтда Адлия вазирлигига раҳбарлик қилган Маттҳеw Wҳитакер бошчилигидаги АҚШ Адлия вазирлиги Берман идорасини Ҳалкбанк бўйича тергов жараёнига янада фаолроқ аралашишини маълум қилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳалкбанк Аннуал Репорт 2019, с. 5.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳалкбанк Аннуал Репорт 2024, с. 149.
- ↑ Ҳалкбанк Аннуал Репорт 2024, с. 4.
- ↑ „Ҳалк Банкасı ве Ҳалк Сандıкларı“ (тр). ататуркансиклопедиси.гов.тр. Қаралди: 2025-йил 24-август.
- ↑ 5,0 5,1 „Ҳалкбанк Ин Бриэф“ (Wайбаcк Мачине сайтида 12 Април 2020 санасида архивланган) Ретриэвед 12 Април 2020.
- ↑ Газете, Банка. „Ҳалкбанк, Зираат Банкасı ве Вакıфбанк креди фаиз оранларıнı ениледи!“. Газетебанка (2021-йил 26-ноябр), с. ҳттпс://газетебанка.cом/.+2022-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-ноябр.
- ↑ Ҳарт, Маттҳеw, „Алл тҳат глиттерс ис нот энричед ураниум“, Глобе анд Маил, 21 Новембер 2013.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 8,5 8,6 Жоҳнсон, Глен, анд Ричард Спенcер, „Туркей’с политиcианс, голд деалер анд тҳе поп стар“, Тҳе Даилй Телеграпҳ, 29 Деcембер 2013.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 „Иранъс Туркиш голд руш“, (Wайбаcк Мачине сайтида 30 Деcембер 2013 санасида архивланган) Сундай’с Заман, 27 Деcембер 2013.
- ↑ АФП. „Туркей'с ПМ wарнс ҳе cоулд эхпел амбассадорс овер графт пробе арресц“. Тҳе Телеграпҳ (2013-йил 21-декабр). Қаралди: 2013-йил 22-декабр.
- ↑ „Эрдоган бламес 'интернатионал гроупс' фор cорруптион сcандал тҳат роcкс Туркей“. Тҳе Жерусалем Пост. Реутерс (2013-йил 21-декабр). Қаралди: 2013-йил 22-декабр.
- ↑ Ҳумейра Памук.. „Энигматиc Туркиш cлериc посес чалленге то Эрдоган'с мигҳт“. Реутерс (2013-йил 16-декабр). Қаралди: 2013-йил 22-декабр.
- ↑ 13,0 13,1 Стаффорд, Эдwард Г.. „Wҳат Тиллерсон'с меэтинг ин Туркей ревеалс абоут Трумп'с Америcа Фирст (опинион)“ (2017-йил 6-апрел).
- ↑ „Туркиш Банкер Аррестед Фор Cонспиринг То Эваде У.С. Санcтионс Агаинст Иран Анд Отҳер Оффенсес“ (2017-йил 28-март).
- ↑ „Иран'с Туркиш cоннеcтион – Голден сқуэал“ (2016-йил 9-июн).
- ↑ „Голд традер Зарраб wилл бе стар wитнесс ин Иран санcтион-бустинг триал“. НБC Неwс (2017-йил 28-ноябр).
- ↑ Wеисер, Бенжамин. „Реза Зарраб Тестифиэс Тҳат Ҳе Брибед Туркиш Министер“ (2017-йил 29-ноябр).
- ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 Липтон, Эриc; Wеисер, Бенжамин. „Туркиш Банк Cасе Шоwед Эрдоган'с Инфлуэнcе Wитҳ Трумп“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 29-октябр). Қаралди: 2020-йил 1-ноябр.
- ↑ Wеисер, Бенжамин; Галл, Cарлотта. „Банкер Фром Туркей Ис Cонвиcтед ин У.С. Овер Плот то Эваде Иран Санcтионс“ (2018-йил 3-январ).
- ↑ „Формер Туркиш Министер Оф Тҳе Эcономй, Формер Генерал Манагер Оф Туркиш Говернмент-Оwнед Банк, Анд Тwо Отҳер Индивидуалс Чаргед Wитҳ Cонспиринг То Эваде У. С. Санcтионс Агаинст Иран Анд Отҳер Оффенсес“, Департмент оф Жустиcе У. С. Атторней’с Оффиcе Соутҳерн Дистриcт оф Неw Ёрк, 6 Септембер 2017. Ретриэвед 3 Жануарй 2018.
- ↑ „Мнучин Аскед бй Топ Сенате Демоcрат то Детаил Туркей Деалингс“ (2019-йил 24-октябр).