Hallet Ara
Ҳаллет Ара (арабча: حلة عارا) Суриядаги қишлоқ. Латакия муҳофазасининг Жаблеҳ округи таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Ҳаллет Ара аҳолиси 1 015 кишини ташкил қилган[1]. Аҳолиси алавийлардан иборат. Қишлқо Ҳаллет Ара водийсидаги баланд тепалик устида ташкил этилган. Мазкур қишлоқ 1517-йилда Сурияни Усмонийлар босиб олганидан сўнг дарҳол исён кўтарган ёки Усмонийлар ҳокимиятига қаршилик кўрсатган алавийлар қишлоқларидан бири эди[2]. 1547-йилда қишлоқ 472 дирҳам ёки пиастр тўлагани, қишлоқ аҳолиси эса алавийларнинг Калбийя қабила иттифоқи таркибига кириши ҳақида маълумотлар мавжуд[3].
Ҳаллет Ара حلة عارا | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Латакия |
| Округ | Жаблеҳ округи |
| Ноҳия | Беит Яшоут |
| Аҳолиси (2004) |
1 015 |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Машҳур шахслар
Йигирма олти йил давомида Сурия махсус кучлари қўмондони бўлган Али Ҳайдар шу қишлоқда туғилган.
Манбалар
- ↑ „Генерал Cенсус оф Популатион 2004.“. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ Wинтер 2016, с. 81.
- ↑ Wинтер 2016, сс. 99, 102.
Адабиётлар
- Wинтер, Стефан. А Ҳисторй оф тҳе 'Алаwис: Фром Медиэвал Алеппо то тҳе Туркиш Републиc. Принcетон анд Охфорд: Принcетон Университй Пресс, 2016. ИСБН 9780691167787.
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |