Ҳалол туризм ва дам олиш — бу мусулмонларга ислом нормаларига мувофиқ дам олиш имкониятини берувчи туризм тури. Ҳалол туризм учун турар жойга фақат алкоголсиз ичимликлар таклиф қиладиган меҳмонхоналар тақдим этилади, ҳамда барча таомлар ҳалол стандартига жавоб беради. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида инфратузилма билан жиҳозланган: бассейнлар, курортлар, пляжлар ва бошқалар. Ихтисослашган меҳмонхоналар ва Мусулмонлар учун курортлар асосан Туркияда жойлашган. Малайзия, БАА, Миср ва бошқа баъзи мамлакатларда туризмнинг ушбу тури бўйича алоҳида таклифлар мавжуд.

Санаб ўтилган хусусиятларга қўшимча равишда, ҳалол дам олиш масканларида намоз вақтлари эълон қилинади, ҳамда намозхоналар, ҳатто баъзиларида масжидлар ҳам мавжуд. Меҳмонларга ислом тарихига оид жойларга махсус экскурсия дастурлари ҳам таклиф этилади. Кечки вақтни мароқли ўтказиш учун ислом нормаларига мос келувчи кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади.

Кўпгина халқаро меҳмонхоналарда шариат қонунлари асосида сўйилган ҳайвонлардан тайёрланадиган ва таркибида ислом дини тақиқлаган ҳеч қандай қўшимчалар, масалан, спирт бўлмаган ҳалол таомлар тақдим этилади. Аммо ҳамма меҳмонхоналарда ҳам эркаклар ва аёллар учун алоҳида жойлар мавжуд эмас.

2007-йилда Wорлд Травел Маркетда Эуромонитор Интернатионал маркетинг ташкилоти ҳалол туризмнинг улкан салоҳиятини, айниқса Яқин Шарққа эълон қилди. Ҳисоботда, шунингдек, йўловчиларга ҳалол таомлар билан таъминлаш, намоз вақтларини билдириш, ўриндиқ чўнтакларида Қур’он бўлиши, эркак ва аёлларни алоҳида бўлимларга жойлаштириш мумкин бўлган ҳалол ҳаво саёҳати бозори учун катта имкониятлар мавжудлиги айтилади[1].

Машҳурлик ортиб бораётганлиги сабабли, ҳалол меҳмонхоналар турли мамлакатлардан мусулмон мижозларга таржима ва хизмат кўрсатиши мумкин бўлган тегишли мутахассисларни ёллашмоқда[2].

Дунёга машҳур Тҳе Эcономист журналида 2013-йил май ойида чоп этилган ҳалол бизнес ҳақидаги мақолада шундай дейилади: „Ҳалол саноатининг ривожланиши нафақат ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш, балки ҳалол хизматлар кўрсатишда ҳам… компания сайёҳларни эркаклар ва аёллар учун алоҳида бассейн ва пляжлари бўлган, фақат ҳалол озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар билан хизмат қилувчи турк курортларига жойлаштиради. Сайёҳлар, шунингдек, шахсий бассейн ва қуёшда чўмилиш зонаси бўлган ҳашаматли виллаларни ижарага олишлари мумкин“[3][4].

Манбалар

  1. ↑ „Нетронутый халяль туризм: Ислам Онлайн“. 2008-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
  2. ↑ „Халяль туризм на подъеме во всем мире: Аль Ватан ежедневник“. 2018-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-июн.
  3. ↑ „Халяль бизнес — взрыв потребительских чувств: Тҳе Эcономист (Экономист)“. 2018-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-октябр.
  4. ↑ „Халяль отдых - солнце, волны и песок“. Журнал «Мусульманка». 2013-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-октябр.