Мали Окичдаги узумзорлар ва ўрмонли тепаликлар билан одатий Ҳалозе саҳнаси

Ҳалозе (Словенча талаффузи: ˈхаːлɔзɛ ) Словениянинг географик субрегиони. У мамлакатнинг шимоли-шарқида, Штирия вилоятида жойлашган.

Умумий хусусиятлар

Ҳалозе ҳудуди тепаликлардан иборат бўлиб, шарқдан ғарбга чўзилган, жанубда Хорватия, шимолда Дравиня ва Драва дарёлари билан чегарадош. Ҳудуди 300 км2 (120 кв ми), 21 000 га яқин аҳоли яшайди[1]. Унинг ғарбий қисми қалин олха ва қарағай ўрмонлари билан қопланган, шарқий қисми эса Рим давридан бери машҳур узумчилик ҳудуди бўлган.

Птужска Гора (Птуж тоғи), 342 метр (1,122 фт), Ҳалозенинг ғарбий учидаги тепаликлардан бири

Геология

Ҳалозенинг иқлими Драва водийсининг қолган қисмига ўхшаш. Тупроқлари одатда доломит жинсига асосланган ўрта учламчи қумтошлардан иборат. Драва водийсининг жанубий қисмида жойлашган Ҳалозе тепаликлари, тахминан 600 000 йил олдин, Плейстоцен даврининг ўрталарида Паннония денгизининг қуриши якунида пайдо бўлган[2]. Ҳалозенинг энг баланд нуқтаси Желовицеда, 623 метр (2,044 фт)[3].

Диалект

Ҳалоз диалекти — Словен тилининг паннония диалектларидан қаторига киради[4].

Вино

Ҳалозе — Подравже вино минтақасига кирувчи етти туманидан бири. Қолганлари Лжутомер — Ормоз, Радгона — Капела, Марибор, Прекмурже, Марказий Словен тепаликлари ва Шмарже-Вирšтанж.

Ҳалозеда узумчилик келтлар томонидан милоддан аввалги ИВ асрда бошланган ва Римликларнинг ташрифидан сўнг кенг тарқалган. Христиан дини ҳам узумчилик анъанасини давом эттирди, чунки уларнинг маросимларида шароб муҳим рол ўйнади. Кейинчалик Ҳалозега жойлашиб олган славян қабилалари ўзларининг ўтмишдошларидан узум етиштиришни ўзлаштирдилар[5].

Бу ердаги узумзорлар асосан тепалик ёнбағирларида жойлашган, чунки пастки ён бағирлари кўпинча ҳаддан ташқари сояли.

Ҳудудда асосан оқ шароб тайёрланади. Ласки Ризлинг нави энг кўп экилган узумдир. Бошқа машҳур оқ шароблар орасида Траминеc, Бели Пинот, Саувигнон ва Ренски Ризлинг мавжуд. Қизил шароб учун ишлатиладиган ягона нав Модри Пинот[6].

Ҳалозеда етиштирилган виноларнинг аксарияти қўшни Марказий Словения тепаликлари ҳудудида жойлашган Птужда ишлаб чиқарилади, сақланади ва қадоқланади.

Ёдгорликлар

Борл қалъаси, биринчи марта 1199-йилда ёзма равишда эслатиб ўтилган, Драва дарёсидаги қадимий ўтиш нуқтасига қарайдиган баланд тошли тоғда жойлашган. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида қалъа немислар томонидан интернирланиш лагери сифатида ишлатилган, урушдан кейин у меҳмонхонага айлантирилган, кейинчалик ташлаб кетилган. Яқинда қайта тиклаш ишлари олиб борилди[7].

Манбалар

  1. ↑ „Прожекти - Развожни програм подеžэлжа за Ҳалозе (Прожеcц - Тҳе девелопмент програм фор рурал Ҳалозе)“ (сл). Ҳало.си. Пословни cентер Ҳало (2007-йил 5-март). 2007-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-январ.
  2. ↑ Мат'Куржа. „Wинес оф Словениа - Wинегроwинг регионс - Подравже - Ҳалозе“. Маткуржа.cом. 2013-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-январ.
  3. ↑ „Ҳалоšка планинска пот“.
  4. ↑ Рамовš. „Тҳе Словениан Лингуист - Фран Рамовš'с Диалеcт Мап“. Нл.ижс.си. 2007-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-январ. фром Карта словенскиҳ нареčиж в прироčни издажи, Cанкаржева залоžба, Лжублжана, 1957.
  5. ↑ Ж. Робинсон (эд) Тҳе Охфорд Cомпанион то Wине. Тҳирд Эдитион пп. 632-633 Охфорд Университй Пресс 2006 ИСБН 0-19-860990-6
  6. ↑ „Wине неwс - Феатурес - Тҳе wине маркет ин Словениа“. WинеАллей.cом (2008-йил 2-сентябр). 2012-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-январ.
  7. ↑ „Борл, Борл Cастле - Арчитеcтурал Ҳеритаге - Словениа - Оффиcиал Травел Гуиде“. Словениа.инфо. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-январ.