Halqali chuvalchanglar
Ҳалқали чувалчанглар (АппеПя) — умуртқасиз ҳайвонлар типи. 8 мингга яқин тури маълум. Гавдаси бир неча ммдан 3 м гача (тропик ёмғир чувалчанги). Сегмент (ҳалқа)ларга бўлинган танаси икки томонлама симметрияли. Ҳар бир сегментда қилли ўсимта — параподиялар бор. Қон айланиш системаси биринчи бўлиб ҳалқали чувалчанларда ривожланган ҳисобланади. Қон ўтказиш системаси ёпиқ. Тери, баъзилари жабра орқали нафас олади. Териси шилимшиқ модда ишлаб чиқарувчи безлардан иборат. Чиқариш органи нефридиялардан иборат. Бош мия, ҳалқум ости ганглияси ва қорин нерв занжирлари нерв системасини ташкил этади. Айрим жинсли ёки гермафродит (қаранг Гер-мафродитизм). 4 синфи: кўп тукли чувалчанглар, камтукли ҳалқалилар, зулуклар ва эхиуридлар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |