Hama qasri
Ҳама қасри (арабча: قلعة حماة) – Суриянинг Ҳамо шаҳрида, Оси дарёси бўйида жойлашган, асосан, вайроналар ҳолида сақланган шаҳар.
| Ҳама қасри قلعة حماة | |
|---|---|
|
Ҳама қал’аси ичидаги қазилма майдони | |
| Жойлашуви | |
| Луа хатоси ин Модул:Лоcатион_мап ат лине 530: Унабле то финд тҳе спеcифиэд лоcатион мап дефинитион: "Модуле:Лоcатион мап/дата/Сурия" доэс нот эхист. | |
| Координаталар | 35°08′11″Н 36°45′00″Э / 35.1365°Н 36.75°Э |
| Жойлашуви | Ҳама, Сурия |
Тарихи
Мазкур ҳудуд тарихи Салавкийлар даврига бориб тақалади. Кейинчалик қалъани римликлар эгаллаган бўлиб, Абу Убайда ибн Жарроҳ эгаллагунига қадар уларнинг назорати остида бўлган. Шундан сўнг ҳудуд Қарматлар, Мирдосийлар ва Салжуқийлар ҳукмронлиги остида бўлган.
Шаҳар 1157-йилги Ҳама зилзиласи чоғида вайрон бўлган. Шундан сўнг, Зангийлар ва Айюбийлар томонидан қайта тикланган. Бироқ 1258-йилда мўғуллар томонидан яна яксон қилинган. Кейинчалик султон Байбарс уни қайта қурдирган, аммо усмонийлар даврида иншоот стратегик аҳамиятини йўқотиб, ундан деярли ҳеч нарса қолмаган.

Қалъа ҳудудида 1931 ва 1938-йилларда Дания экспедицияси қазишма ишларини амалга оширган[1].
Манбалар
- ↑ Шаw & Жамесон 2008, с. 267.
Адабиётлар
- Шаw, Иан; Жамесон, Роберт. А Диcтионарй оф Арчаэологй. Жоҳн Wилей & Сонс, 2008. ИСБН 978-0-470-75196-1.