Ҳамада — Шимолий Африка (Саҳрои Кабир)даги тошлоқ чўлларнинг арабча номи. Қадимги кристалли туб жинслар ер юзасига чиқиб қолган жойларда ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жуда сийрак. Дунёнинг бошқа жойларида учрайдиган бундай тошлоқ чўллар ҳам Ҳамада деб юритилади.