Ал-Ҳамадоний (969–1007). Ўзининг қисқа ҳаёти мобайнида Бадиуззамон Эроннинг кўплаб вилоятларига саёҳат қилган, Ўрта Осиёда бўлган. У ҳамма жойда ўзининг кўплаб рисолаларида ўз замонининг мураккаб «ранг-баранг» услубини ниҳоятда мукаммал эгаллаганлигини кўрсатган услубчи тилшунос сифатида шуҳрат қозонган. Нишопурда у турли хил услубий ҳийлалар ёрдамида мушоирада машҳур тилшунос ва адиб Абу Бакр ал-Хоразмийни енга олгани ма’лум. Лекин Бадиуззумонга шуҳратни унинг илмий асарлари эмас, балки кўплаб ше’рий киритмалари бўлган баландпарвоз қофияли насрда ёзилган қисқа ҳикоялари – мақомаларни келтирган.