Ҳамд масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган бўлиб, туман масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].

Масжид
Ҳамд масжиди
Ҳамд
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Зангиота
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Самад домла Жўрақулов
Қурилиш материали ғишт, бетон, мармар
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Жойлашуви ва фаолияти

Ҳамд жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Кўк Сарой қишлоқ фуқаролар йиғини, Шамсиобод махалла фуқаролар йиғинидаги Мархамад опа кўчасида жойлашган[2]. Мазкур масжиднинг бош имом-хатиби Самад домла Жўрақулов бўлиб, ушбу масжидга Кўк Сарой қишлоқ фуқаролар йиғини, Шамсиобод маҳалласида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолилар, ҳамда, Мархамад опа кўчасига яқин бўлган маҳалла фуқаролари йиғинидан ташриф буюришиб, намоз иботанини адо этишади. Ҳамд жоме масжиди Жума намози, Рамазон ва Қурбон ҳайити намоз вақтларида кўплаб намозхонлар, аҳолилар, йўловчилар билан доимий равишда гавжум бўлади.

Тарихи

Ҳамд жоме масжиди қачон барпо этилганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Масжид биноси бир неча йиллар олдин халқ ҳашар йўли билан маҳаллий аҳоли вакиллари, ҳомийлар, уламолар, тадбиркорлар томонидан қайтадан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 1998-йил 17-июл кунида рўйхатдан ўтиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган.

Ҳамд жоме масжиди бир неча йиллар илгари маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан ҳашар йўли орқали барпо этилган. Масжид биноси 2 дона хонақоҳ 4 дона устунли қилиб қурилган. Масжид 1000 нафардан зиёд бўлган намозхонларга мўлжалланган. „Ҳасанбой ота“ масжиди Зангиота туманига қарашли бўлган Кўк Сарой қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ „ҲАМД ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „"ХАМД" МАСЖИДИ“. стацнет.cо. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.