Hamdam Haydaraliyev
- Зиёсферада исми Ҳамдам ва фамилияси Ҳайдаралиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ҳамдам Ҳайдаралиев (аслида Тошхўжа Расулхўжаев) (1887, Наманган — 1922, Шаҳрихон) — ўзбек халқ профессионал артисти, раққос, ашулачи, чавандоз. Саҳнада катта ашула, рақс билан лапар ижро этган. "От ўйин" томошасида отнинг буйни ва қорнидан айланиш, эгар устида чарх уриш, от устида тик туриб отни чоптириш, 2 — 3 от устидан бирбирига сакраб ўтиш, маймун ўйнатиш ва бошқа ўйинларни намойиш қилгатч. Рус, форс, араб, турк тилларини яхши билган, шу тилларда ашула айтган, рақслар ижро этган. "Кўп эрди", "Бир келиб кецун", "Нома ёздинг" каби катта ашулаларни тақсимча тутиб отаси билан айтган. Ўзи ёзиб ижро этган "Ноз ўзга-чаю, ситам бўлакча" ашуласи эл орасида машҳур.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |